Ўзбекистон

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Бухоро шаҳрида маст ҳолатда транспорт бошқарган ҳайдовчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 5 ёшли бола жабрланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 15 апрель куни 1981 йилда туғилган ҳайдовчи Chery русумли автомобилда Алпомиш кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтда пиёдаларни ўтказиш учун тўхтаб турган Onix автомобили орқа қисмига урилган.

 

Тўқнашувдан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарши йўналишда пиёдаларга йўл бериб турган Lacetti билан ҳам тўқнашган. Шу жараёнда у пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 2021 йилда туғилган болани уриб юборган.

 

Ҳайдовчи ҳаракат давомида яна бир автомобилга зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган. Олиб борилган суриштирувлар давомида унинг транспорт воситасини спиртли ичимлик таъсирида бошқаргани аниқланди ва бу ҳолат белгиланган тартибда расмийлаштирилди.

 

Ҳодиса юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддасига асосан маъмурий баённома тузилган. Унга нисбатан камида 3 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача жарима қўллаш мумкин.

 

Айни вақтда ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"