Ўзбекистон

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистон банк тизимининг жами активлари 932,3 трлн сўмни (76,3 млрд доллар), мажбуриятлари эса 793,9 трлн сўмни (64,9 млрд доллар) ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан эълон қилинган “Банклар фаоллик индекси” ҳисоботида маълум қилинди.

 

Ҳисоботга кўра, мамлакат банк секторида ўсиш суръатлари сақланиб қолмоқда. Хусусан, кредит қўйилмалари 14 фоизга, депозитлар эса 32 фоизга ошган. Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга (254 млн доллар) етган. Шу билан бирга, муаммоли кредитлар улуши 4,5 фоиздан 3,3 фоизгача камайган.

 

Йирик банклар сегментида етакчилик сақланиб қолган. Хусусан, Капиталбанк рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Умуман олганда, 20 та йирик банкдан 7 таси ўз позициясини яхшилаган, 8 таси пастлаган, 5 таси эса ўз ўрнини сақлаб қолган. Энг катта ўсиш Tenge Bank ҳиссасига тўғри келиб, у 6 поғонага кўтарилиб, умумий рейтингда 10-ўринга чиқди.

 

Шунингдек, Ҳамкор банк, Азия Альянс банк ва Ипак йўли банк 1 поғонадан, Халқ банки, Инвест финанс банк ва Агробанк эса 2 поғонадан юқорилаган. Аксинча, Ориент финанс банк 5 поғонага, Траст банк эса 3 поғонага пастлаган.

 

Алоҳида кўрсаткичлар кесимида етакчилар ҳам аниқланган. Молиявий воситачилик йўналишида Инвест финанс банк, Анор банк ва Капиталбанк олдинги ўринларни эгаллаган бўлса, молиявий оммабоплик бўйича Агробанк, Анор банк ва БРБ етакчилик қилган. Капитал етарлилиги бўйича Ориент финанс банк, Траст банк ва Халқ банки юқори натижа кўрсатган. Активлар сифати йўналишида Ҳамкор банк, Азия Альянс банк ва Ипак йўли банк етакчи бўлган. Бошқарув самарадорлиги бўйича Ўзсаноатқурилишбанк, Ориент финанс банк ва Ўзмиллийбанк юқори ўринларни эгаллаган. Даромадлиликда Ҳамкор банк, Траст банк ва Азия Альянс банк, ликвидлиликда эса Азия Альянс банк, Ипак йўли банк ва Траст банк етакчи сифатида қайд этилган.

 

Кичик банклар сегментида ҳам рақобат кучайган. 14 та банкдан 8 таси ўз ўрнини яхшилаган. Ушбу гуруҳда TBC Bank рейтинг етакчиси сифатида қайд этилган. Энг сезиларли ўсиш AVO банк ва Apex банк ҳиссасига тўғри келиб, улар 3 поғонадан юқорилаган. Шунингдек, Soderot банк, Garant банк ва Ziraat банк 2 поғонадан, Open банк ва Uzum банк эса 1 поғонадан ўсиш қайд этган. Оcтоbank эса 6 поғонага тушиб, энг катта пасайишни кўрсатган.

 

Маълумот учун, мазкур тадқиқот республикада фаолият юритаётган 34 та тижорат банкини қамраб олган бўлиб, уларнинг 20 таси йирик, 14 таси кичик банклар тоифасига киради. Индекс 27 та кўрсаткич асосида, жумладан халқаро стандартлар ва Базел қўмитаси талабларига мувофиқ шакллантирилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.