Ўзбекистон

Ўзбекистонда ун ишлаб чиқарувчи 29 та корхона биржа савдоларидан четлаштирилди

Шунингдек, унни биржа орқали сотиш талабини бузган 25 та корхонага нисбатан иш қўзғатилди.

Ўзбекистонда ун ишлаб чиқарувчи 29 та корхона биржа савдоларидан четлаштирилди

Рақобат қўмитаси томонидан ички бозорда буғдой маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган мониторинглар натижасида қонунчилик талабларини бузган бир қатор хўжалик юритувчи субъектлар биржа савдоларидан четлаштирилди.

 

Қўмита маълумотига кўра, амалдаги тартибга мувофиқ буғдой ва ун маҳсулотлари юқори ликвидли ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга товарлар қаторига киритилган бўлиб, уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгиланган. Давлат ресурси ҳисобидан харид қилинган буғдойдан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларини белгиланган ҳажмларда биржа орқали сотиш мажбурий ҳисобланади.

 

Дастлабки мониторинглар давомида айрим корхоналар томонидан ички бозор учун ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларини биржа савдоларига чиқармаслик ҳолатлари аниқланган. 

 

Шу муносабат билан, 2026 йил 3 апрелдан бошлаб давлат ресурси буғдойидан ишлаб чиқарилган унни биржага қайта жойлаштирмаган ёки талаб даражасида сотувга чиқармаган 29 та корхонага нисбатан чора кўрилган.

 

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича давлат ресурсидан харид қилинган буғдойдан ишлаб чиқарилган унни биржа орқали сотиш тартибига риоя этмаган 25 та корхонага нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли таъсир чораларини қўллаш бўйича қарорлар қабул қилинган.

 

Рақобат қўмитаси ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида давлат ресурси буғдойини харид қилган корхоналар учун ун маҳсулотларини белгиланган ҳажмларда биржа савдоларига чиқариш мажбурий эканини эслатди. 

 

Қонунчилик талаблари бузилган тақдирда эса қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинди.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"