Ўзбекистон

“Дайди топиб, расмийлаштиринг” — Олмазор тумани ИИБ амалдори

Профилактика инспекторларига кўчадан дайди одам топиб баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берилди.

“Дайди топиб, расмийлаштиринг” — Олмазор тумани ИИБ амалдори

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Ички ишлар бўлими амалдори Аброр Худойбердиев профилактика инспекторларига кўчадан “дайди” топиб, маъмурий баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

Нашрга келиб тушган аудио ва видеолавҳаларда амалдор ходимларга дайди топилмаса, ўзлари ёки қариндошлари “дайди” сифатида расмийлаштирилиши кераклигини айтган. 

 

“Э, профилактика инспекторлари, мен сизларга яна қайта айтяпман, дайди ноль бўлиб турибди! Виждонсиз, дайди йўқми Олмазор туманида? Дайди қил ҳозир! Ҳамма нарсада ноль бўлиб ётибди протоколлар: мажбурий даволашга жойлаштиришинг ноль, дайди ноль, маъмурий баённоманг ноль, маъмурий назорат ноль! Нима, ўзларингдан кетиб қолганмисанлар, виждонсиз! Қани биттанг дайди қилма-чи. Ўзингни дайди қилиб олиб бориб ёп, қариндошингни олиб бориб ёп дайди қилиб! Ўзинг дайди бўласан!” — деган амалдор.

 

Шунингдек, видеолавҳада амалдор белгиланган режани бажариш учун қисқа вақт қолганини айтиб, барча ходимларга кўчаларга чиқиш ҳамда белгиланган миқдорда маъмурий баённомалар тузиш бўйича топшириқ берган.

 

“1 соат вақтимиз қолди. 22:00 да ҳисоб-китоб бўлади. Мен боришни хоҳламайман. “Давай”, ҳозир “газлаймиз”, 300 тага чиқди, 200 та протоколимиз қолди, чиқ ҳамманг кўчага!” — деган Аброр Худойбердиев ўз топшириғида.

 

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан нашр сўровига жавобан воқеа ўрганилаётганини билдирган.

 

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"