Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни Бухорода кутиб олди

Бугун Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари икки томонлама музокара ўтказади.

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни Бухорода кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий ташриф билан мамлакатга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Маълум қилинишича, олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида давлат раҳбари кутиб олди.

 

 

Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради.

 

 

Бугун етакчилар икки томонлама музокара ўтказади. Шунингдек, Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳамда бошқа тадбирлар режалаштирилган.

custom img

Тоқаев Қозоғистонга етиб боргач, Мирзиёевга мактуб йўллади

Қозоғистон етакчиси Бухоро шаҳрига амалий ташрифи чоғида кўрсатган алоҳида меҳмондўстлик ва самимият учун Шавкат Мирзиёевга чин дилдан миннатдорлик билдирган.

custom img

Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Тадбир якунлангач олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбари кузатиб қўйди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар

Ташриф давомида Президентларга тарихий ёдгорликлар ва ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари сунъий интеллект бўйича хакатонда иштирок этди

Бухородаги АI хакатонда давлат раҳбарларига сунъий интеллект асосидаги инновацион лойиҳалар ва стартаплар тақдим этилди.

custom img

Қозоғистон Президентига ноёб архив материалларининг нусхалари ҳадя қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Бухоро вилояти ҳокимлиги ситуацион маркази фаолияти билан танишди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода музокара ўтказди

Музокарада томонлар йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш ва “яшил” энергия экспорти бўйича ташаббусларни илгари суриш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Ташриф давомида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, қардош халқларга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Валентина Матвиенкони туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"