Жаҳон

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Франция президенти шунингдек, Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломободда тўхтатилган музокараларни қайта бошлашга ундади.

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

 

Эммануэл Макрон АҚШ ва Эрон раҳбарларини Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш ҳаракатини тез фурсатда тиклашга чақирди деб хабар беради ТАСС.

 

Франция президенти Х (собиқ Twitter) даги баёнотида бўғознинг “ҳеч қандай шартларсиз, назорат ва мажбуриятларсиз” қайта очилиши глобал барқарорлик учун муҳим эканини таъкидлаган. Унга кўра, ушбу стратегик йўлакнинг ёпилиши халқаро савдо ва энергетика хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда.

 

Шунингдек, Макрон Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломобод шаҳрида тўхтаб қолган музокараларни қайта тиклашга чақирган. У томонларни “тушунмовчиликларни бартараф этиш ва кескинлашувнинг янги босқичларига йўл қўймаслик” учун мулоқотни давом эттиришга ундаган.

 

Маълум қилинишича, 17 апрель куни Франция ва Буюк Британия бошқа ҳамкор давлатлар билан биргаликда Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланаётган кемаларни кузатиб бориш бўйича эҳтимолий “соф мудофаа миссияси”ни муҳокама қилиш учун видеоконференция ўтказади. Бироқ бундай ташаббус фақат ҳудуддаги хавфсизлик вазияти имкон берган тақдирда амалга оширилиши мумкин.

 

Бундан ташқари, Макрон АҚШ ва Эрон ўртасида эришилган келишувларга қатъий риоя этиш зарурлигини таъкидлади ҳамда минтақадаги кескинликни камайтириш мақсадида ушбу сулҳни Ливандаги вазиятга ҳам татбиқ этиш муҳимлигини қайд этди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.