Сиёсат

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода музокара ўтказди

Музокарада томонлар йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш ва “яшил” энергия экспорти бўйича ташаббусларни илгари суриш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухорода музокара ўтказди

Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг учрашуви бўлиб ўтди.

 

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон – Қозоғистон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Музокаралар аввалида Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президентини янги Конституция бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

 

 

Ҳудудларда мунтазам равишда норасмий учрашувлар ўтказиш яхши анъанага айланиб, икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни очиқ ва конструктив муҳокама қилишга хизмат қилаётгани таъкидланди.

 

Ўтган йил ноябрь ойида Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалий натижалари мамнуният билан қайд этилди. Барча даражалардаги алоқалар, жумладан, ҳукуматлараро ва парламентлараро ҳамкорлик фаоллашди.

 

Товар айирбошлаш барқарор ўсиб, ўтган йили 5 миллиард долларга етди. Автомобилсозлик, инфратузилмани ривожлантириш, логистика, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

 

Кимё, геология, энергетика, автомобиллар учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги бир қатор янги ташаббуслар кўриб чиқилди. Транспорт ва логистика соҳасида ўзаро боғлиқликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чегараолди инфратузилмани модернизация қилиш, тўсиқларни бартараф этиш ва ташқи бозорларга чиқишни таъминлайдиган самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, томонлар “Қамбарота” гидроэлектр станцияси қурилиши каби йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш ва “яшил” энергия экспорти бўйича ташаббусларни илгари суриш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

 

 

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва минтақавий экологик ташаббусларни илгари суриш, шу жумладан чегарадош ҳудудларда “Тоза ҳаво” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда ишлаш муҳимлиги қайд этилди.

 

Етакчилар инновацион ва юқори технологик соҳаларда, жумладан, космик технологиялар, рақамлаштириш, электрон тижорат ва стартапларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш қатъийлигини билдирдилар.

 

Маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш, жумладан, маданият кунлари, ёшлар форумларини ўтказиш, креатив иқтисодиёт ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди. Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

Учрашув давомида бош вазирлар ўринбосарларининг савдо-иқтисодий кун тартибининг долзарб жиҳатлари, жумладан, яқин истиқболда ўзаро савдони 10 миллиард долларга етказиш бўйича кўрилаётган чоралар бўйича ҳисоботлари эшитилди.

 

Музокара якунида ҳукуматларга эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"