Сиёсат

Тоқаев Қозоғистонга етиб боргач, Мирзиёевга мактуб йўллади

Қозоғистон етакчиси Бухоро шаҳрига амалий ташрифи чоғида кўрсатган алоҳида меҳмондўстлик ва самимият учун Шавкат Мирзиёевга чин дилдан миннатдорлик билдирган.

Тоқаев Қозоғистонга етиб боргач, Мирзиёевга мактуб йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевдан мактуб келди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

 

Мактубда Қозоғистон етакчиси нафақат Марказий Осиё, балки бутун жаҳон цивилизацияси дурдонаси бўлган қадимий Бухоро шаҳрига амалий ташрифи чоғида кўрсатган алоҳида меҳмондўстлик ва самимият учун Шавкат Мирзиёевга чин дилдан миннатдорлик билдирган.

 

Бундан ташқари, Тоқаев Ўзбекистон бу бебаҳо бойликни асраб-авайлаб, бойитиб, буюк ўтмишни замонавий эҳтиёжлар билан уйғунлаштириб келаётгани уни ҳайратга солганини қайд этган. 

 

“Бухоронинг бугунги гўзал қиёфаси Сизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган оқилона ва бунёдкорона сиёсатингиз юксак самарадорлигининг яққол ифодасидир. Пухта ўйланган тадбирларга бой ташрифнинг ўзи, шубҳасиз, фойдали бўлди. Назаримда, Бухородаги бир кунлик музокаралар узоқ муддатли сиёсий самараси жиҳатидан расмий ташрифдан асло қолишмайди. Учрашувимиз Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун янги уфқларни очди, давлатлараро стратегик ҳамкорликни янги мазмун билан бойитишга хизмат қилади”, дейилади мактубда.

 

Тоқаев Остонага қайтгач, эришилган ва тасдиқланган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги фойдали тажрибасини ҳисобга олиш бўйича аниқ топшириқлар берганини, “Тоза ҳаво” қўшма ташаббусига алоҳида эътибор қаратишини маълум қилган.

 

“Ишончим комилки, биз қўйган вазифаларнинг сифатли бажарилиши Қозоғистон – Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини янги чўққиларга олиб чиқишга хизмат қилади. Қозоғистон учун катта маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган архив материалларини тақдим этганингиз учун алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу ҳаракат Сизнинг бағрикенглигингиз ва қозоқ халқига бўлган илиқ муносабатингиз, қардош мамлакатларимиз тарихини муносиб эътироф этишингиздан далолат беради”, дея қайд этилган мактубда.

 

Мактуб сўнгида Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевга ва оиласига чин қалбидан сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, Қозоғистоннинг абадий дўсти, иттифоқчиси ва стратегик шериги бўлган Янги Ўзбекистонни барпо этишда янги муваффақиятлар тилаган.

 

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

“АҚШга мурожаат қилган эдик”: Эрон ТИВ Ўзбекистоннинг норозилик нотасига жавоб берди

Эрон элчихоналарининг Самарқанд мероси ҳақидаги постлари юзасидан юзага келган дипломатик баҳсга Теҳрон изоҳ берди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда икки томонлама келишувлар ижроси ҳамда глобал ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.