Сиёсат

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар

Ташриф давомида Президентларга тарихий ёдгорликлар ва ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Бухоронинг тарихий мероси билан танишдилар

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бухоро шаҳрига ташриф доирасида унинг бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишдилар.

 

Давлат раҳбарлари қадимий Бухоронинг дунёга машҳур ёдгорликлари – Арк қўрғони, Пои Калон ва Лаби Ҳовуз мажмуаларини зиёрат қилдилар.

 

Ташрифнинг дастлабки манзили бўлган Арк қалъаси асрлар давомида Бухоронинг сиёсий ва маъмурий маркази сифатида хизмат қилган. Мазкур тарихий обида бугунги кунда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоро тарихий марказининг муҳим қисми ҳисобланади.

 

Шундан сўнг етакчилар Марказий Осиёнинг энг йирик меъморий мажмуаларидан бири — Пои Калон ансамблига ташриф буюрдилар. 1127 йилда бунёд этилган Калон минораси, Калон масжиди ва Мир Араб мадрасасини ўз ичига олган ушбу мажмуа Бухоронинг тарихий қиёфасини белгиловчи асосий обидалардан биридир.

 

Лаби Ҳовуз мажмуаси ҳам олий мартабали меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Кўкалдош ва Нодир Девонбеги мадрасалари ҳамда хонақоҳдан иборат ушбу ҳудуд асрлар давомида илм-фан, маданият ва савдо маркази сифатида машҳур бўлиб келган.

 

Ташриф давомида меҳмонларга Бухоронинг Буюк ипак йўлидаги ўрни, унинг ислом цивилизацияси, илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, халқ ҳунармандчилиги ва анъанавий безак санъати намуналарининг ўзига хослиги намойиш этилди.

 

Таъкидлаш жоизки, Бухоро бутун минтақа учун муҳим маънавий-маърифий макон ҳам эди. Бу ерда ўз вақтида қозоқ зиёлилари ва маърифатпарварларининг кўплаб таниқли намояндалари таҳсил олган, бу эса халқларимиз умумий тарихий-маданий меросининг алоҳида саҳифасини ташкил этади. Хусусан, қозоқ адабиёти, маънавияти ва ижтимоий тафаккури ривожига сезиларли ҳисса қўшган Машҳур Жусуп Кўпеев, Нуржон Наушабаев, Шортанбай Қанай ўғли, Султонмаҳмут Тўрайғиров ва бошқаларнинг номлари Бухоро мадрасалари билан боғлиқ.

custom img

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали гаплашди

Президент Бош вазир билан суҳбатда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

custom img

Шавкат Мирзиёев “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди

Учрашувда амалдаги ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида жадаллаштиришга келишилди.

custom img

Марказий Осиё давлатлари президентлари Сеулда учрашади

16 сентябрь куни Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида илк саммит ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Тадбирда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Сербия 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди.

custom img

Сербияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларни бошлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими бўлиб ўтди

Ташриф шарафига “Кула Белград” биноси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"