Жаҳон

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

 

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Ҳормуз бўғозидаги вазият кескинлашуви фонида глобал озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид кучаяётгани ҳақида огоҳлантирди.

 

Мутахассислар таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги учун муҳим ресурслар — айниқса ўғит ва энергия ташувчи кемалар — ушбу стратегик йўлак орқали узлуксиз ҳаракатланиши зарур. Акс ҳолда, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархларининг кескин ошиши ва глобал иқтисодий беқарорлик юзага келиши мумкин.

 

FAO бош иқтисодчиси Максимо Тореронинг қайд этишича, вақт омили ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Агар фермерлар ўғит ва энергия ресурсларидан маҳрум бўлса, ҳосилдорлик пасаяди ва бу ўз навбатида нархларнинг ошишига олиб келади. Натижада давлатлар ички бозорларда нархларни назорат қилиш чораларини кучайтиришга мажбур бўлади, бу эса фоиз ставкалари ошиши ва глобал иқтисодий ўсишнинг секинлашишига сабаб бўлиши мумкин.

 

FAO маълумотларига кўра, март ойида озиқ-овқат нархлари нисбатан барқарор бўлиб қолган. Бироқ апрель–май ойларида босим кучайиши кутилмоқда. Бунга ўғит тақчиллиги, энергия нархларининг юқорилиги ҳамда биоёқилғига ўтиш эҳтимоли сабаб бўлмоқда.

 

Ташкилот мутахассислари мамлакатларни биоёқилғи сиёсатини қайта кўриб чиқишга, шунингдек энергия ва ўғит экспортига қўйилган чекловларни юмшатишга чақирмоқда. Шу билан бирга, ўғит таъминоти хавф остида бўлган давлатларни қўллаб-қувватлаш учун халқаро молиявий механизмлардан фойдаланиш таклиф этилмоқда.

 

Қайд этилишича, глобал қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ресурсларининг 20–45 фоизи айнан Ҳормуз бўғози орқали ташилади. Таъминотдаги узилишлар 2026–2027 йилларда ҳосилдорликнинг пасайишига ва нархларнинг янада ошишига олиб келиши мумкин.

 

Мутахассислар, шунингдек, фермерларнинг молиявий барқарорлиги заиф эканини, уларнинг оммавий банкротлиги эса инқирозни янада чуқурлаштиришини таъкидламоқда. Тарихий тажриба экспорт чекловлари аксинча нархлар ошишини тезлаштиришини кўрсатган.

 

Бундан ташқари, агар мазкур инқироз кучли Эл-Нинё ҳодисаси билан бир вақтга тўғри келса, дунё пандемияга ўхшаш ёки ундан ҳам оғирроқ глобал инқирозга дуч келиши мумкин.

 

FAO таъкидлашича, ушбу вазият табиий офатлардан фарқли равишда бошқариладиган жараён бўлиб, унинг ечими бевосита давлатларнинг сиёсий қарорларига боғлиқ.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.