Ўзбекистон

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этилди

Хаттотлик мактаби нафақат таълим муассасаси, балки илмий-тадқиқот ва маданий марказ сифатида фаолият юритади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактабини ташкил этилди. Мазкур муҳим илмий-маърифий лойиҳа буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган «Темурийлар даври хаттотлик мероси — анъаналар давомийлиги» мавзусидаги семинарда эълон қилинди

 

Семинар ислом санъати, тарих ва филология соҳаларидаги етакчи мутахассисларни бирлаштириб, хаттотлик санъатининг маънавий ва маданий аҳамиятини кенг муҳокама қилиш учун муҳим майдон бўлди. 

-  Ҳаттотлик мактаби Ислом цивилизацияси марказида очиш ташаббуси 2025 йил 29 январида муҳтарам Президентимиз томонидан таклиф этилганди. Бир йил ўтгач, ушбу ташаббусни барча ҳалқаро ташқилотлар қўллаб-қувватлаб, Темурийлар тамаддунига бағишланган конференция доирасида бу лойиҳага старт берилди. Хаттотлик мактабининг ташкил этилиши мамлакатимизда маданий меросни асраш ва тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давомидир, - деди Ф. Абдухолиқов тадбир иштирокчиларига қаратилган нутқида.

 

Қайд этилганидек, Темурийлар даврида хаттотлик санъати юксак тараққиёт чўққисига кўтарилиб, маданий юксалиш рамзига айланган. Олимлар тақдим этган маълумотларга кўра, Амир Темур марказлашган давлат барпо этгач, турли ўлкалардан энг моҳир хаттотларни пойтахтга жамлади. Сулс, настаълиқ ва куфий хат турлари ўзининг чўққисига чиқди. Қуръони Каримнинг "Бойсунқур" нусхаси каби улуғвор асарлар битилди.

 

                     

 

Халқаро экспертлар ушбу ташаббусни юқори баҳоладилар. Жумладан, IRCICA бош директори Маҳмуд Эрол Қилич ислом хаттотлигининг жаҳон маданиятидаги ўрни, унинг юксак эстетик ва маънавий қиймати ҳақида фикр билдирди. Туркия Қўлёзма асарлар бошқармаси раиси Жўшқин Йилмаз Сулеймания кутубхонасида сақланаётган ноёб қўлёзмалар ҳақида маълумот бериб, уларнинг катта қисми Марказий Осиё тарихи билан боғлиқ эканини таъкидлади. Буюк Британиядаги Al-Furqan Islamic Heritage Foundation директори Сали Шахсувари эса Темурийлар даврини ҳақиқий маърифий ва маданий уйғониш даври сифатида баҳолади.

 

                   

 

Таъкидланишича, Хаттотлик мактаби нафақат таълим муассасаси, балки илмий-тадқиқот ва маданий марказ сифатида фаолият юритади. Унинг доирасида мутахассислар тайёрлаш, қўлёзмаларни сақлаш ва реставрация қилиш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилган.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"