Ўзбекистон

Ўзбекистонда пораxўрлар учун муддатидан олдин озодлик бекор қилиниши мумкин

Янги қонун лойиҳасига кўра, зарар қопланмаса, пораxўрлар шартли равишда озод этилмайди.

Ўзбекистонда пораxўрлар учун муддатидан олдин озодлик бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган қонунчилик ташаббуслари доирасида пораxўрлик ва молиявий жиноятлар учун жавобгарликни қатъийлаштириш кўзда тутилмоқда.

 

Мазкур қонун лойиҳаси билан пора олиш, пора бериш, воситачилик қилиш, шунингдек, ўзлаштириш ёки расстрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда фирибгарлик жиноятлари учун ҳукм қилинган шахсларни, агар улар етказилган зарарни тўлиқ қопламаган бўлса, жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни чеклаш таклиф этилмоқда.

 

Шунингдек, ушбу норма такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, ёхуд жуда кўп миқдорда содир этилган коррупциявий жиноятлар учун ҳам татбиқ этилиши режалаштирилмоқда.

 

Қонун лойиҳасида коррупция ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш ҳам назарда тутилган. Хусусан, бундай шахсларга нисбатан Коррупцияга қарши курашиш агентлигини олдиндан хабардор этмасдан туриб интизомий жазо чораларини қўллаш тақиқланиши белгиланмоқда.

 

Бундан ташқари, мансаб мавқеидан фойдаланиб содир этилган ўзлаштириш, расстрата ва фирибгарлик жиноятлари учун жавобгарлик чораларини янада оғирлаштириш кўзда тутилган.

 

Маълум қилинишича, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун юқори палатага юборилган.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"