Ўзбекистон

Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 9 йилда 10 баравардан ошди

Соҳа ва унга ёндош тармоқларда 3,5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 9 йилда 10 баравардан ошди

 

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган қурилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида сўнгги йилларда эришилган натижалар муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда қайд этилишича, сўнгги тўққиз йил ичида Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми ўн баравардан зиёд ошиб, 2016 йилдаги 30 триллион сўмдан 2025 йилда 314 триллион сўмга етган.

 

Тадбирда республика ва ҳудудлардан 500 дан ортиқ девелопер, қурувчи, лойиҳачи, архитектор ҳамда урбанистлар иштирок этди. Давлат раҳбари иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашда қурилиш соҳасининг ўрни беқиёс эканини алоҳида таъкидлади.

 

Сўнгги йилларда соҳада сезиларли таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, 10 мингга яқин янги қурилиш корхоналари фаолият бошлади. Айланмаси 1 триллион сўмдан ошган 20 та, 100 миллиард сўмдан ортиқ 365 та йирик компаниялар шаклланди. Лойиҳа ташкилотлари сони 2 мингдан ошиб, улардан 650 дан зиёди халқаро сертификатларга эга бўлди.

 

Шунингдек, қурилиш жараёнларида рухсат бериш босқичлари 3 баравар, муддатлари эса 4 баравар қисқартирилди. 420 та шаҳарсозлик норма ва қоидалари оптималлаштирилиб, 140 та янги стандартлар тасдиқланди.

 

Натижада, ўтган даврда умумий майдони 210 миллион квадрат метр бўлган бино-иншоотлар, 647 минг хонадонли 15 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар барпо этилди.

 

Бугунги кунда қурилиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва унга ёндош соҳаларда 3,5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

custom img

Сурхондарёда медиа ҳафталик якунланди

Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида тажриба алмашуви йўлга қўйилиб, янги медиа лойиҳалар учун замин яратилди.

custom img

Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 14 миллиард сўм ажратилади

Маблағлар ҳокимлик ҳузуридаги шаҳарни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"