Жаҳон

Ҳормуз бўғозида мина тозалаш ишлари уч баробар тезлаштирилди — Трамп

АҚШ президенти ушбу жараённи жадаллаштириш бўйича қўшимча топшириқлар берган.

Ҳормуз бўғозида мина тозалаш ишлари уч баробар тезлаштирилди — Трамп

Дональд Трампнинг топшириқларига кўра, Ҳормуз бўғозида миналардан тозалаш ишлари уч баробаргача жадаллаштирилди. АҚШ президентининг ушбу баёноти Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилинган.

 

Маълумотларга кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига бўғоз ҳудудида миналарни жойлаштиришга уринган ҳар қандай кемага нисбатан қатъий чоралар кўриш, жумладан, уларни йўқ қилиш бўйича кўрсатма берилган.

 

Трампнинг таъкидлашича, мина тозалаш ишларини олиб бориш суръати сезиларли даражада оширилган ва операция одатдагидан уч баробар тезроқ амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, у ушбу жараённи жадаллаштириш бўйича қўшимча топшириқ берганини билдирган.

 

Аввалроқ Пентагон мутахассислари Ҳормуз бўғозини тўлиқ миналардан тозалаш ишлари камида олти ой давом этиши мумкинлигини маълум қилган эди.

custom img

Мадридда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Форумда Осиё, Европа Иттифоқи ва Лотин Америкасидан 70 дан ортиқ илмий ҳамжамият вакиллари, тадқиқотчилар, маданият арбоблари, дипломатлар ва мутахассислар иштирок этди.

custom img

Россия Президенти йирик шаҳарларда мобил интернет ишининг чекланиши бўйича изоҳ берди

Влaдимир Путин мамлакатда кузатилаётган интернет узилишлари хавфсизлик сабабларига кўра жорий этилаётганини айтди.

custom img

Ливан ва Исроил ўртасидаги сулҳ уч ҳафтага узайтирилди

“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи вакили ҳам сулҳни давом эттириш тарафдори эканини, лекин бу Исроилнинг келишувга қанчалик риоя қилишига боғлиқлигини билдирди.

custom img

АҚШ НАТОдаги “яхши” ва “ёмон” иттифоқчиларни ажратмоқда — Politico

Оқ уй Эрон бўйича позициясини қўлламаган НАТО давлатларига нисбатан чоралар кўриш вариантларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Украина фронтдаги аскарларнинг 30 фоизини жанговар роботлар билан алмаштирмоқчи

Mарт ойининг ўзида роботлаштирилган комплекслар фронтда логистика ва эвакуация бўйича 9 мингдан ортиқ вазифани бажарган.

custom img

Россияда миллиардерлар сони ва уларнинг бойлиги рекорд даражага етди

Миллиардерларнинг умумий бойлиги 696,5 миллиард долларни ташкил этиб, тарихий максимумга чиққан.

custom img

Ҳормуз бўғозини миналардан тозалашга олти ой кетади — Пентагон

Бўғоздаги кўплаб миналар координаталари қайд этилмасдан ўрнатилгани айтилган эди.

custom img

Буюк Британия Парламенти ёшлар учун чекишни умрбод тақиқловчи қарорни маъқуллади

Ҳужжат тамаки маҳсулотлари таркиби, таъми ва қадоқланишини ҳам назорат қилиш ваколатини беради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"