Ўзбекистон

Қашқадарёда медиа ҳафталик якунланди: янги ёндашувлар шаклланди

Лойиҳанинг навбатдаги босқичи 27 апрель – 1 май кунлари Самарқандда давом этади.

Қашқадарёда медиа ҳафталик якунланди: янги ёндашувлар шаклланди

 

Қашқадарё вилоятида медиа ҳафталик лойиҳасининг навбатдаги босқичи якунланди. Ушбу ҳудуд ҳафталикнинг тўртинчи манзили сифатида иштирок этиб, медиа соҳасидаги ўқув жараёнларининг якуний босқичига мезбонлик қилди.

 

Ҳафталик давомида ўтказилган тренинг ва амалий машғулотлар давомида иштирокчилар ахборот яратиш, уни таҳлил қилиш ҳамда тақдим этишнинг замонавий ёндашувларини чуқур ўзлаштирдилар. Ҳар бир дарс жараёнида медиа маҳсулотларни тайёрлашда янги ёндашувлар шаклланди.

 

Тренинглар натижасида иштирокчилар янгиликларни тайёрлаш тезлиги ва сифатини мувозанатда ушлаш, шунингдек, тезкор ахборот оқими шароитида ишончли контент яратиш бўйича муҳим кўникмаларга эга бўлдилар. Шунингдек, ахборотни фақат етказиш эмас, балки унинг аудиторияга таъсирини бошқариш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

 

Қашқадарё медиа ҳафталиги воҳа медиа маконига янги ёндашув ва замонавий руҳ олиб киргани билан ажралиб турди. Лойиҳанинг навбатдаги босқичи 27 апрель – 1 май кунлари Самарқанд вилоятида давом этади.

custom img

Тошкентда Cobalt иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пайтда ҳодиса юз берган.

custom img

Абу Али ибн Сино номидаги олимпиадада Ўзбекистон 11 та медаль олди

Халқаро олимпиадаларда медаль совриндорларига пул мукофотлари берилади.

custom img

Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ ходими қамоққа олинди

У 5,04 миллиард сўмлик шартномаларни вазирликдаги алоқалари орқали маҳаллий корхонага олиб берганини даъво қилган.

custom img

Самарқандда вояга етмаган икки қизга нисбатан зўравонлик содир этилди

Васий аёл болаларнинг хорижда бўлиб турган онасидан пул ундириш мақсадида уларга босим ўтказиб, зўравонлик ҳолатини видеога олган.

custom img

Наманганда Lacetti сойга тушиб кетди

Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва кўнгиллилар икки нафар фуқарони машинадан олиб чиққан.

custom img

Ўзбекистонда ҳайвонлар касалликлари бўйича янги карантин қоидалари тасдиқланди

Эндиликда чорвачиликда касаллик тарқалишига қараб карантин ҳудудлари белгиланади.

custom img

Оролдан қолган чўл туристларни қизиқтирмоқда

Нукусда Қорақалпоғистон туризмини ривожлантириш бўйича халқаро форум бўлиб ўтди. Унда маълум қилинишича, айни пайтда мамлакатда 22 та UNESCO рўйхатига кирган тарихий иншоот ва қадамжолар бор. Хорижликлар тарихий масканлар қаторида Орол денгизига кўпроқ қизиқиш билдирмоқда.

custom img

Самарқандда 2 гектар ерни 490 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Улар иссиқхона учун ажратилган ер майдонини танишлари орқали харидорга расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"