Ўзбекистон

Самарқандда 2 гектар ерни 490 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Улар иссиқхона учун ажратилган ер майдонини танишлари орқали харидорга расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

Самарқандда 2 гектар ерни 490 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Самарқандда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс Самарқанд туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган фуқаро билан тил бириктириб, унинг турмуш ўртоғига иссиқхона ташкил қилиш учун ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини харидорга 490 минг АҚШ долларига сотишини ва мансабдор танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

 

ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 й.т. шахс 50 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

 

Ҳозирда мазкур икки фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Мaълумот ўрнида, ер участкаларини ажратиш ва сотиш фақатгина “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали шаффоф ва қонуний тарзда амалга оширилади.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"