Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳайвонлар касалликлари бўйича янги карантин қоидалари тасдиқланди

Эндиликда чорвачиликда касаллик тарқалишига қараб карантин ҳудудлари белгиланади.

Ўзбекистонда ҳайвонлар касалликлари бўйича янги карантин қоидалари тасдиқланди

 

Ўзбекистонда ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида янги карантин қоидалари тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан инфекцион касалликлар юзага келган ҳолатларда чеклов чораларини жорий этиш тартиби расман белгиланди.

 

Янги тартибга кўра, карантин ҳудудлари касалликнинг оғирлик даражаси, тарқалиш хавфи ҳамда қўзғатувчи омилларнинг биологик хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланади. Касаллик аниқланган жойларда ветеринария-санитария тадбирлари амалга оширилади.

 

Шунингдек, профилактик тадбирларга алоҳида эътибор қаратилиб, давлат чегараси орқали олиб кирилаётган ҳайвонлар учун махсус карантин масканлари ташкил этилади.

 

Мазкур қоидалар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча турдаги ҳайвонларни боқиш ва ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни қайта ишлаш билан шуғулланадиган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан қўлланилади.

 

Карантин талабларига риоя этилиши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.

 

Бундан ташқари, карантин чораларини талаб қилувчи хавфли юқумли касалликлар рўйхати ҳам тасдиқланди.

custom img

Андижонда ЙПХдан қочишга уринган Оniх ҳайдовчиси ЙТҲга учради

Қочиш вақтида бошқарувни йўқотган автомобиль дўконга урилган.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"