Жаҳон

Ҳиндистонда самолёт двигатели учиш пайтида ёниб кетди

Ҳодиса ортидан 232 йўловчи фавқулодда тарзда эвакуация қилиниб, олти нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган.

Ҳиндистонда самолёт двигатели учиш пайтида ёниб кетди

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳридаги Индира Ганди халқаро аэропортида Swiss International Air Lines авиакомпаниясига тегишли самолётнинг двигатели учиш вақтида ёниб кетди.

 

Times of India маълум қилишича, LX147 рейси Нью-Деҳлидан Цюрих шаҳрига парвоз қилиши керак бўлган. Учиш жараёнида Airbus A330 русумли ҳаво кемасининг двигательларидан бирида носозлик юзага келиб, ёнғин содир бўлган.

 

Ҳодиса ортидан бортдаги 232 нафар йўловчи, жумладан, тўрт нафар чақалоқ фавқулодда қутқарув слайдлари орқали эвакуация қилинган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, олти нафар йўловчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Экипаж аъзолари орасида жабрланганлар йўқ.

 

Swiss International Air Lines ҳодиса юзасидан махсус текширув гуруҳи тузилганини маълум қилган. Шунингдек, компания техник мутахассислари самолётни кўздан кечириш ва кейинги чораларни белгилаш учун Деҳлига юборилиши билдирилган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.