Ўзбекистон

Самарқандда вояга етмаган икки қизга нисбатан зўравонлик содир этилди

Васий аёл болаларнинг хорижда бўлиб турган онасидан пул ундириш мақсадида уларга босим ўтказиб, зўравонлик ҳолатини видеога олган.

Самарқандда вояга етмаган икки қизга нисбатан зўравонлик содир этилди

 

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган икки нафар қизга нисбатан зўравонлик содир этилгани акс этган видеотасвирлар юзасидан ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

 

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 апрель куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида фуқаро M.С. вақтинча васийлигида бўлган икки нафар вояга етмаган (2017 ва 2019 йилда туғилган) қизга нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказган. Дастлабки маълумотларга кўра, у хорижда бўлиб турган болаларнинг онасидан пул ундириш мақсадида босим ўтказиб, зўравонлик ҳолатини видеога олган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсманининг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили воқеа жойига чиқиб, вазиятни ўрганган ҳамда болаларни ҳимоя қилиш бўйича зарур тезкор чораларни кўрган.

 

Ҳозирда туман ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, туман васийлик органи — «Инсон» маркази масъуллари томонидан M.С. васийлик вазифасидан четлатилган.

 

Болаларга етказилган тан жароҳатлари даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Уларнинг руҳий ҳолатини тиклаш ва психологик барқарорлигини таъминлаш учун мутахассис-психолог жалб этилган.

 

Шунингдек, вояга етмаган қизлар тумандаги оилавий болалар уйига жойлаштирилиб, яшаш ҳудудига яқин мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасасига расмийлаштирилган. Шу тариқа болаларнинг хавфсиз муҳитда яшаш ва таълим олиш ҳуқуқлари таъминланган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"