Ўзбекистон

Оролдан қолган чўл туристларни қизиқтирмоқда

Нукусда Қорақалпоғистон туризмини ривожлантириш бўйича халқаро форум бўлиб ўтди. Унда маълум қилинишича, айни пайтда мамлакатда 22 та UNESCO рўйхатига кирган тарихий иншоот ва қадамжолар бор. Хорижликлар тарихий масканлар қаторида Орол денгизига кўпроқ қизиқиш билдирмоқда.

Оролдан қолган чўл туристларни қизиқтирмоқда

23 апрель куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон туризмини ривожлантириш ва бу жойга дунё эътиборини жалб қилиш мақсадида халқаро Destination Karakalpakstan — 2026 форуми бўлиб ўтди. Ушбу Форум Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилди.

 

Форумдан кўзланган асосий мақсад Қорақалпоғистонни Марказий Осиёдаги истиқболли туризм дестинацияларидан бири сифатида шакллантириш, янги тур пакетлар яратиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

 

Форум доирасида сўзга чиққан Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Санжар Тажиевнинг айтишича, 2025 йилда мамлакатга 11,7 миллион хорижий сайёҳлар ташриф буюрган. Туризм хизматлар экспорти 4,5 миллиард долларга етган. Ҳар ойлик туристлар оқими илк бор барқарор равишда 1 миллион нафардан ошган. Ташкилот томонидан 2030 йилга қадар жами 20 миллион нафар сайёҳни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ҳудудларига жалб қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинган.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашини Раиси ўринбосари Расул Зарикевнинг айтишича, Қорақалпоғистонда хорижлик сайёҳларни жалб қила оладиган тарихий масканлар ва миллий урф-одатлар етарли. Унга кўра, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасида 22 та UNESCO рўйхатига кирган тарихий иншоот ва қадамжолар бор.

 

Форум доирасида Европа ва Осиёнинг 20 та давлатидан, жумладан, Франция, Италия, Норвегия, Швейцария, Бельгия, Туркия, Босния ва Герцеговина, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Покистон ва Хитой каби мамлакатлардан етакчи туроператорлар иштирок этмоқда.

 

Босниядан келган форум иштирокчиси Солак Милоснинг айтишича, Орол фожиаси ва ундан кейин келиб чиққан экологик муаммолар одамларнинг диққатини тортади.

 

Шунингдек, у Босния тоғлар ва яшил ўрмонлар қопланганлиги сабабли мамлакат фуқаролари учун Орол сувидан қолган чўл у ерликлар учун ноёб ҳисобланади ва одамларига қаттиқ таъсир қилади.

 

“Ўзимни бошқа тарихий ўтмишга, бошқа табиий бойликларга эга мамлакатдан келганимни инобатга олсак, бу чўл ҳудудларидир. Улар бу ер учун жуда ўзига хос. Шахсан мен ям-яшил ўрмонлар ва серсув мамлакатдан келганим учун, ҳаётимда илк бор чўлни кўриш жуда қизиқарли ва ноёб тажриба бўлди.

 

Шу сабабли, ўйлайманки, менинг юртимдан келган кўпчилик одамлар ҳам худди шундай таассурот олади. Албатта, Орол денгизи тарихи, унинг йўқолиши, ортидан келган экологик фалокат ва у ердан келиб чиққан экологик муаммолар сабабли юзага келган ижтимоий фожиа ҳам шулар жумласидан. Бу воқеа менинг юртдошларимга, шубҳасиз, қаттиқ таъсир қилади. 

 

Ўйлайманки, кемалар қабристонини, Мўйноқдаги собиқ портда қолиб кетган эски кемаларни кўриш — булар менинг юртимдан келган одамлар учун албатта келиб кўришга арзийдиган жой ҳисобланади. Яна шуни ҳам айтишим керакки, Нукусдаги Советский музейни ҳам ўзим учун албатта келиш керак бўлган манзиллар қаторига қўшдим”, — деди хорижлик туроператор.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.