Жаҳон

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Трамп маъмуриятини судга берди

Даъвогарлар Вашингтоннинг Халқаро жиноий судга қарши санкциялар сиёсатини ноқонуний деб атаган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Трамп маъмуриятини судга берди


 
АҚШдаги тўртта йирик инсон ҳуқуқлари ташкилоти Доналд Трамп маъмуриятига қарши судга мурожаат қилди. Human Rights Watch, Open Society Institute, American Friends Service Committee вa Center for Constitutional Rights Нью-Йоркдаги федерал судга берган даъвосида Вашингтоннинг Халқаро жиноий судга қарши санкциялар сиёсатини ноқонуний деб атади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.


 
Ташкилотларнинг таъкидлашича, Трамп томонидан чиқарилган фармон Халқаро жиноий суд прокурорлари, судьялари ва бошқа ходимларига нисбатан санкциялар қўллаш имконини берган. Ушбу чоралар АҚШ ёки унинг иттифоқчиси Исроил расмийларига нисбатан тергов ва ишлар олиб бораётган суд ходимларига ҳам тааллуқли.


 
Даъвогарлар санкциялар сабабли инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларнинг геноцид, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар юзасидан Халқаро жиноий суд билан ҳамкорлик қилиши қийинлашганини билдирди. Улар амалдаги санкцияларни бекор қилишни ҳамда президентнинг бундай чекловларни жорий этиш ваколатини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда.


 
Ташкилотлар, шунингдек, санкциялар сўз эркинлиги ва диний эркинлик каби АҚШ Конституциясида кафолатланган ҳуқуқларни бузаётганини даъво қилмоқда. Уларнинг адвокати Эндрю Лоуэнштейн бу чоралар президент ваколатлари доирасидан чиқишини ва АҚШ ҳамда халқаро қонунчиликка зид эканини таъкидлади.


 
Ўтган ой Фаластин инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳам шунга ўхшаш даъво билан мурожаат қилган. Бундан ташқари, Халқаро жиноий суднинг уч нафар судьяси ҳам АҚШ санкцияларига қарши судга мурожаат қилган.


 
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эса маъмурият Халқаро жиноий судга қарши дипломатик босимни кучайтиришини билдирган. У бошқа давлатларни ҳам Гаагадаги суддан чиқишга кўндириш бўйича кампания олиб борилишини айтган. Трамп эса 31 июлдаги ҳукумат йиғилишида бу сиёсатнинг асосий мақсади ўзини эмас, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва бошқа Исроил расмийларини ҳимоя қилиш эканини билдирган.

custom img

Ҳиротда БМТнинг икки ходими Толибон разведкаси томонидан ҳибсга олинди

Уларнинг нима сабабдан ҳибсга олингани ва қандай айбловлар қўйилгани ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Швейцариянинг Алп тоғларида бадавлат шахслар учун ер ости омборлари қурилмоқда

Қиммат буюмлар сақланган эски ҳарбий бункерлардан айримларини “Россия таҳдиди” фонида ўқ-дорилар учун қайта ишга тушириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

custom img

Ливиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди

Ҳужум оқибатида ёқилғи сақлаш резервуари қулаб, ёнғин юзага келган, бироқ ҳодиса тезда назоратга олинган.

custom img

“Россия кемалари мусодара қилинса, жавоб қайтарамиз” – Путин

Россия президенти Европа давлатларини Россия савдо кемаларини қўлга олишдан огоҳлантирди ва бундай ҳолат жавобсиз қолмаслигини айтди.

custom img

ЮНEСКО Афғонистон таълим тизимидаги инқироз чуқурлашишидан огоҳлантирди

Толибоннинг аёллар ва қизларнинг таълим олишига қўйган чекловлари мамлакатдаги малакали аёл ўқитувчилар танқислигини кучайтириб, таълим тизимига узоқ муддатли зарар етказиши мумкин.

custom img

Яқин Шарқда янги альянс тузилди

Яқин Шарқ минтақасида янги ҳарбий блок ташкил қилинди. Бу қанчалик муҳим эди? Ўзи шундоқ ҳам Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида ҳарбий келишув бор эди. Бу келишувдан кимлардан манфаатдор. «Макка» ҳарбий келишуви Эронга қарши қаратилганми?

custom img

“Мен шунчаки уларнинг айтганларини қилишим керак эди” — Трамп

АҚШ президенти Туркияда самолётини нега алмаштирганини тушунтирди.

custom img

Роналду ва Жоржина турмуш қурди

Роналду 2025 йил август ойида Жоржинага турмуш қуришни таклиф қилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"