Ўзбекистон

Тошкент аэропортида  йўловчилар багажидан вино шишаларига яширилган қарийб 7 кг мефедрон аниқланди

Йўловчилар Бангкокдан келаётган бўлган.

Тошкент аэропортида  йўловчилар багажидан вино шишаларига яширилган қарийб 7 кг мефедрон аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида Бангкокдан учиб келган икки йўловчининг багажидан 6,8 кг мефедрон синтетик гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

 

4 август куни “Тошкент-Аэро” ИБК Контрабандага қарши курашиш шўбаси ҳамда “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

 

Маълум қилинишича, йўловчилар божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтган. Уларнинг багажлари текширилганда бир-бирига ўхшаш икки шишада вино ҳамда иккита пластик қути аниқланган. Уларда жами 6,8 кг оғирликдаги “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик моддаси яширилгани маълум бўлган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Божхона маълумотларига кўра, 2026 йил бошидан буён ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 471 та ҳолатда жами қарийб 1 тонна 800 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб ўтилиши ва мамлакат ичидаги яширин айланишига чек қўйилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.