Жаҳон

Швейцариянинг Алп тоғларида бадавлат шахслар учун ер ости омборлари қурилмоқда

Қиммат буюмлар сақланган эски ҳарбий бункерлардан айримларини “Россия таҳдиди” фонида ўқ-дорилар учун қайта ишга тушириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Швейцариянинг Алп тоғларида бадавлат шахслар учун ер ости омборлари қурилмоқда

Швейцариянинг Алп тоғларида ўта бой инсонларнинг қимматбаҳо буюмларини сақлашга мўлжалланган ер ости ғорлари ташкил этилмоқда. Лойиҳа келаси йилдан ишга туширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Point.md хабар берди.

 

Лойиҳа ишлаб чиқувчиси Томас Гассернинг маълум қилишича, Швейцариянинг марказий қисмидаги Брюниг массивида қарийб 20 та ер ости омбори жиҳозланади. Уларда санъат асарлари, қимматбаҳо металлар, коллексион автомобиллар ва қимматбаҳо виноларни сақлаш мумкин бўлади.

 

Иншоотларга кириш назорат-ўтказиш пунктидан бошланади. Шундан сўнг ташриф буюрувчилар бир нечта қўшимча текширувлардан ўтади. Хавфсизлик тизимининг тафсилотлари ошкор қилинмаган.

 

Ҳар бир ғордан фойдаланиш ҳуқуқи 99 йилга ижарага берилади. Нархлар 1 миллион Швейцария франкидан, яъни тахминан 1,07 миллион евродан бошланади. Лойиҳа муаллифлари бундай хизматга талаб юқори эканини таъкидламоқда. Айрим мижозлар аллақачон иншоотлардан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олган.

 

Томас Гассернинг айтишича, айрим бойлар ўз активларининг бир қисмини хавфсиз жойда сақлашга интилмоқда. У бу ҳолатни илгари хавфсиз ҳудуд сифатида кўрилган Дубайнинг жозибадорлиги борасидаги қарашлар ўзгараётгани билан изоҳлаган.

 

Қайд этилишича, Швейцарияда илгари қимматбаҳо буюмларни сақлаш учун эски ҳарбий бункерлардан фойдаланилган. Ҳозир мамлакат армияси “Россия таҳдиди” шароитида айрим бункерлардан яна фойдаланиш, хусусан, ўқ-дорилар ва зарур буюмларни сақлаш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"