Жаҳон

Ҳиротда БМТнинг икки ходими Толибон разведкаси томонидан ҳибсга олинди

Уларнинг нима сабабдан ҳибсга олингани ва қандай айбловлар қўйилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳиротда БМТнинг икки ходими Толибон разведкаси томонидан ҳибсга олинди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси (UNAMA)нинг икки нафар афғон ходими Ҳиротда Толибоннинг разведка хизмати вакиллари томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда UNAMA Amu телеканалига маълум қилди.

 

Миссия маълумотига кўра, ходимлар 9 август куни, якшанба куни, амалдаги ҳокимиятнинг Бош разведка бошқармаси вакиллари томонидан ҳибсга олинган.

 

UNAMA ҳибсга олиш сабаблари ва ходимларга қандай айбловлар қўйилгани ҳақида маълумот берилмаганини билдирди. Шунингдек, миссия вакилларига ҳибсга олинган ходимлар билан учрашишга рухсат берилмаган.

 

“UNAMA'га уларга қўйилган айбловлар ҳақида маълумот берилмади ва бизга улар билан учрашишга рухсат берилмади”, — дейилади миссия баёнотида.

 

БМТ миссияси ҳибсга олинган ходимларнинг шахсини ошкор қилмаган ва ҳодисанинг бошқа тафсилотларини ҳам келтирмаган.

 

UNAMA Толибон расмийларини БМТ ходимларига берилган имтиёз ва иммунитетларга риоя қилишга чақирди.

 

Ҳозирча Толибоннинг Бош разведка бошқармаси ҳибсга олиш ҳолати бўйича расмий изоҳ бермаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.