Жаҳон

Ливиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди

Ҳужум оқибатида ёқилғи сақлаш резервуари қулаб, ёнғин юзага келган, бироқ ҳодиса тезда назоратга олинган.

Ливиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди

Ливиянинг Завия шаҳридаги нефть мажмуасига портловчи моддалар ортилган дронлар ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида ёқилғи сақлаш иншоотида ёнғин юзага келган. Мамлакат Миллий нефть корпорацияси (НОC) ёнғин тезда назоратга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда DW хабар берди.

 

Триполидан ғарбда жойлашган Завия нефть мажмуасида мамлакатнинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи фаолият юритади.

 

Маълумотларга кўра, душанба куни номаълум кучлар томонидан уюштирилган ҳужумда нефтни қайта ишлаш корхонасига портловчи моддалар ортилган дронлар зарба берган. Ёнғин оқибатида тахминан 4,5 миллион литр бензин сақланган резервуар қулаб тушган.

 

Завод эгаси Брега Petroleum Marketing компанияси ёнғин кутилганидан тезроқ ўчирилганини билдирган. Муҳандислар Reuters агентлигига зарарнинг чекланганини, бироқ корхона фаолияти вақтинча тўхтатилганини маълум қилган.

 

Ливиянинг халқаро тан олинган бош вазири Абдулҳамид Дбайба фуқаролик инфратузилмасига ҳужум “жавобсиз қолмаслиги”ни айтган. Унинг сўзларига кўра, муҳим объектларга дронлар орқали зарба бериш “уюшган ва хавфли ҳаракат” бўлиб, бунга қатъий жавоб қайтариш зарур.

 

Шунингдек, сешанба куни эрта тонгда яна икки дрон Завия электр станциясини нишонга олган. Улардан бири ёнғинга қарши тизимга урилган, бироқ жиддий зарар етказилмаган.

 

Қайд этилишича, ҳужумлар Ливиядаги давомли хавфсизлик муаммолари фонида юз берди. Мамлакат 2011 йилда Муаммар Қаддафий ҳокимиятдан ағдарилганидан буён сиёсий жиҳатдан бўлиниб келмоқда. Триполидаги ҳукумат мамлакат ғарбини, Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия Миллий армияси эса шарқий ҳудудлар ва жанубнинг айрим қисмларини назорат қилади.

 

Ҳодиса ортидан Бенғозида ҳам зўравонлик юз берган. Ливия Миллий армияси ҳарбий разведка бошлиғи Фавзи ал-Мансури автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилган. Портлаш учун жавобгарлар ҳозирча аниқланмаган.

 

Ливия Африкадаги энг йирик тасдиқланган нефть захираларига эга давлат ҳисобланади. Июнь ойида мамлакатда нефть қазиб олиш ҳажми суткасига 1,44 миллион баррелга етган. Бу 2013 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлса-да, ҳукуматнинг кунига 2 миллион баррель қазиб олиш мақсадидан паст.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"