Жаҳон

“Россия кемалари мусодара қилинса, жавоб қайтарамиз” – Путин

Россия президенти Европа давлатларини Россия савдо кемаларини қўлга олишдан огоҳлантирди ва бундай ҳолат жавобсиз қолмаслигини айтди.

“Россия кемалари мусодара қилинса, жавоб қайтарамиз” – Путин

Россия президенти Владимир Путин Европа давлатлари Россиянинг савдо кемаларини мусодара қиладиган бўлса, Москва бунга жавобан тегишли чоралар кўришини маълум қилди. Бу ҳақда Россиянинг давлат ахборот агентлиги ТАСС хабар берди.

 

Европа Иттифоқи Россиянинг “соя флоти” деб аталадиган, санкцияларни четлаб ўтишда фойдаланилаётган кемаларига қарши назорат ва босимни кучайтираётган эди. Европа давлатлари санкцияларни бузишда гумон қилинаётган айрим кемаларни текшириш ва ушлаб туриш чораларини ҳам кўрмоқда.

 

Путин бундай ҳаракатларни “қароқчилик ва бандитизм” деб атади. Унинг айтишича, агар Россия кемаларини қўлга олиш амалиёти ҳақиқатан ҳам бошланса, Москва “жавобан худди шундай чоралар” кўради.

 

Россия президенти жавоб чоралари фақат Россия кемалари қўлга олинган ҳудуд билан чекланиб қолмаслигини ҳам билдирди. Унинг сўзларига кўра, Россия ўзига маъқул ва зарур деб ҳисоблаган исталган ҳудудда жавоб бериши мумкин.

 

Путин бу баёнотларни Россиянинг Узоқ Шарқидаги Сахалин оролида ҳарбий машғулотларни кузатаётган вақтида билдирган. У, шунингдек, НАТОнинг Осиё-Тинч океани ва Арктика ҳудудларидаги фаоллиги кучаяётганини танқид қилган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"