Жаҳон

ЮНEСКО Афғонистон таълим тизимидаги инқироз чуқурлашишидан огоҳлантирди

Толибоннинг аёллар ва қизларнинг таълим олишига қўйган чекловлари мамлакатдаги малакали аёл ўқитувчилар танқислигини кучайтириб, таълим тизимига узоқ муддатли зарар етказиши мумкин.

ЮНEСКО Афғонистон таълим тизимидаги инқироз чуқурлашишидан огоҳлантирди


 
ЮНEСКО маълумотларига кўра, Толибон 2021 йилда ҳокимиятга қайтганидан бери 2,4 миллионга яқин афғон қизи ўрта таълимдан четлаштирилган. Афғонистон ҳозирда қизлар ва аёлларнинг ўрта ҳамда олий таълим олишини расман тақиқлаган дунёдаги ягона давлат бўлиб қолмоқда.


 
Қизларнинг таълим олишига қўйилган чекловлар мамлакатдаги ўқитувчилар етишмовчилигини ҳам кучайтирмоқда. ЮНEСКО ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилга бориб Афғонистонда 11 мингдан ортиқ малакали аёл ўқитувчи етишмаслиги мумкин. Бу эса, айниқса, бошланғич таълим сифатига салбий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.


 
Ташкилот маълумотларига кўра, Афғонистонда 2 миллиондан ортиқ бошланғич мактаб ёшидаги бола қизлар таълимига қўйилган тақиқдан бошқа сабаблар туфайли ҳам мактабга бормаяпти. Мамлакатдаги таълим сифати билан боғлиқ муаммолар янада кенгайиб, 10 ёшли болаларнинг қарийб 90 фоизи оддий матнни ўқиб тушуна олмайдиган даражага етган.


 
ЮНEСКО чекловларнинг иқтисодий оқибатларига ҳам эътибор қаратган. Ташкилот ҳисоб-китобига кўра, аёлларнинг таълим олиши ва меҳнат бозорида иштирок этишидаги чекловлар 2066 йилгача 600 мингга яқин аёлнинг ишчи кучидан чиқиб кетишига олиб келиши мумкин. Натижада мамлакат иқтисодиёти 9,6 миллиард доллар миқдоридаги даромаддан маҳрум бўлиши эҳтимоли бор.

custom img

Ҳиротда БМТнинг икки ходими Толибон разведкаси томонидан ҳибсга олинди

Уларнинг нима сабабдан ҳибсга олингани ва қандай айбловлар қўйилгани ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Швейцариянинг Алп тоғларида бадавлат шахслар учун ер ости омборлари қурилмоқда

Қиммат буюмлар сақланган эски ҳарбий бункерлардан айримларини “Россия таҳдиди” фонида ўқ-дорилар учун қайта ишга тушириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

custom img

Ливиянинг энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди

Ҳужум оқибатида ёқилғи сақлаш резервуари қулаб, ёнғин юзага келган, бироқ ҳодиса тезда назоратга олинган.

custom img

“Россия кемалари мусодара қилинса, жавоб қайтарамиз” – Путин

Россия президенти Европа давлатларини Россия савдо кемаларини қўлга олишдан огоҳлантирди ва бундай ҳолат жавобсиз қолмаслигини айтди.

custom img

Яқин Шарқда янги альянс тузилди

Яқин Шарқ минтақасида янги ҳарбий блок ташкил қилинди. Бу қанчалик муҳим эди? Ўзи шундоқ ҳам Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида ҳарбий келишув бор эди. Бу келишувдан кимлардан манфаатдор. «Макка» ҳарбий келишуви Эронга қарши қаратилганми?

custom img

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Трамп маъмуриятини судга берди

Даъвогарлар Вашингтоннинг Халқаро жиноий судга қарши санкциялар сиёсатини ноқонуний деб атаган.

custom img

“Мен шунчаки уларнинг айтганларини қилишим керак эди” — Трамп

АҚШ президенти Туркияда самолётини нега алмаштирганини тушунтирди.

custom img

Роналду ва Жоржина турмуш қурди

Роналду 2025 йил август ойида Жоржинага турмуш қуришни таклиф қилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"