Жаҳон

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Трамп маъмуриятини судга берди

Даъвогарлар Вашингтоннинг Халқаро жиноий судга қарши санкциялар сиёсатини ноқонуний деб атаган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Трамп маъмуриятини судга берди


 
АҚШдаги тўртта йирик инсон ҳуқуқлари ташкилоти Доналд Трамп маъмуриятига қарши судга мурожаат қилди. Human Rights Watch, Open Society Institute, American Friends Service Committee вa Center for Constitutional Rights Нью-Йоркдаги федерал судга берган даъвосида Вашингтоннинг Халқаро жиноий судга қарши санкциялар сиёсатини ноқонуний деб атади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.


 
Ташкилотларнинг таъкидлашича, Трамп томонидан чиқарилган фармон Халқаро жиноий суд прокурорлари, судьялари ва бошқа ходимларига нисбатан санкциялар қўллаш имконини берган. Ушбу чоралар АҚШ ёки унинг иттифоқчиси Исроил расмийларига нисбатан тергов ва ишлар олиб бораётган суд ходимларига ҳам тааллуқли.


 
Даъвогарлар санкциялар сабабли инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларнинг геноцид, уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар юзасидан Халқаро жиноий суд билан ҳамкорлик қилиши қийинлашганини билдирди. Улар амалдаги санкцияларни бекор қилишни ҳамда президентнинг бундай чекловларни жорий этиш ваколатини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда.


 
Ташкилотлар, шунингдек, санкциялар сўз эркинлиги ва диний эркинлик каби АҚШ Конституциясида кафолатланган ҳуқуқларни бузаётганини даъво қилмоқда. Уларнинг адвокати Эндрю Лоуэнштейн бу чоралар президент ваколатлари доирасидан чиқишини ва АҚШ ҳамда халқаро қонунчиликка зид эканини таъкидлади.


 
Ўтган ой Фаластин инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳам шунга ўхшаш даъво билан мурожаат қилган. Бундан ташқари, Халқаро жиноий суднинг уч нафар судьяси ҳам АҚШ санкцияларига қарши судга мурожаат қилган.


 
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эса маъмурият Халқаро жиноий судга қарши дипломатик босимни кучайтиришини билдирган. У бошқа давлатларни ҳам Гаагадаги суддан чиқишга кўндириш бўйича кампания олиб борилишини айтган. Трамп эса 31 июлдаги ҳукумат йиғилишида бу сиёсатнинг асосий мақсади ўзини эмас, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва бошқа Исроил расмийларини ҳимоя қилиш эканини билдирган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"