Ўзбекистонда 1,4 млн тонна маиший чиқинди олиб чиқилиб, утилизация қилинди
“Долзарб 40 кунлик” тозалик тадбирлари доирасида ҳудудлардан кунига 30–40 минг тонна чиқинди олиб чиқилди.

Ўзбекистонда Мустақиллик байрамининг 35 йиллиги арафасида “Долзарб 40 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабар берди.
28 июлдан 6 сентябргача давом этаётган тадбирлар вақтида чиқиндиларни олиб чиқишга ҳар куни ўртача 4,5 мингта махсус техника ва 10 мингдан ортиқ ходим жалб қилинмоқда. Ҳудудларда санитария тозалиги хизматларининг тун-у кун навбатчилиги ҳам ташкил этилган.
Маълумотларга кўра, кунига 30–40 минг тонна қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқилмоқда. 40 кунлик даврда 1,4 млн тонна қаттиқ маиший ҳамда 2 минг тонна қурилиш чиқиндиси олиб чиқилиб, утилизация қилинган.
Республикадаги 8150 та маҳалланинг 7674 таси тозалик тадбирлари билан тўлиқ қамраб олинган.
Шунингдек, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ 97 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Уларга нисбатан жами 165,4 млн сўм маъмурий жарима қўлланган.
Фуқаролардан келиб тушган 327 та мурожаатнинг 275 таси жойида ҳал қилинган. Қолган 52 та мурожаат бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Шу билан бирга, Агентлик ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси ДМ томонидан ҳам “Долзарб 40 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилиб, республика бўйича чиқинди полигонларига жойлаштирилди.








