Ўзбекистон

Хоразмда 81 минг нафар камбағал аҳолининг ҳолати ўрганилди

Хоразмдаги камбағал оилаларда 48 минг нафар бола борлиги аниқланиб, улар учун қўшимча тўгараклар ташкил этиш вазифаси белгиланди.

Хоразмда 81 минг нафар камбағал аҳолининг ҳолати ўрганилди

 

Президент топшириғига кўра, иқтисодий комплекснинг барча раҳбарлари Хоразмда қолиб, камбағаллик билан ишлаш тизимини ўзгартириш бўйича таҳлил ўтказди.

 

Икки ҳафта давомида вилоятдаги 81 минг нафар камбағал аҳоли, яъни 19 минг оиланинг ҳолати ўрганилди. Ушбу оилаларда 12 минг нафар ишсиз ва 10 минг нафар даромади паст фуқаро борлиги аниқланди.

 

Айни пайтда Хоразмдаги тадбиркорлар қурилиш соҳасига 4 минг, хизматлар соҳасига 3 минг ва саноатга 2,5 минг ишчи излаётгани қайд этилди.

 

Масъулларга ишсиз ва кам даромадли аҳолини корхоналар эҳтиёжидан келиб чиқиб касбга ўқитиш ҳамда иш билан таъминлаш имкониятларини тўлиқ ишга солиш вазифаси қўйилди. Мавжуд бўш иш ўринлари ва касбга тайёрлаш имкониятларидан фойдаланиш орқали камбағал оилалардаги 10–15 минг нафар фуқаронинг даромадини ошириш мумкинлиги таъкидланди.

 

Ўрганишлар давомида камбағал оилаларда 48 минг нафар бола борлиги аниқланган. Бироқ уларнинг келажакдаги бандлигини таъминлаш, алоҳида шуғулланиш ва ҳозирданоқ касб-ҳунарга жалб этиш бўйича махсус дастур мавжуд эмаслиги қайд этилди.

 

Вилоятнинг ҳар бир туманида камида 1–2 тадан техникум ва 4–5 тадан ўқув маркази фаолият юритаётгани кўрсатиб ўтилди. Ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаолларига мактаб, техникум ва ўқув марказларида камбағал оилалар фарзандлари учун қўшимча тўгараклар ташкил этиш вазифаси белгиланди.

 

Шунингдек, Хоразмда камбағал оилалардаги 10 мингдан зиёд аёл бола парвариши билан банд экани қайд этилди. Бундай оилалар фарзандларининг боғча қамрови 75 фоизга ҳам етмаслиги кўрсатиб ўтилди.

 

Ҳудуддаги янги лойиҳалардан келиб чиқиб, 646 нафар коллеж ўқувчиси ва олийгоҳ талабасининг дуал таълим асосида касбий кўникмаларини ошириш имконияти борлиги таъкидланди.

 

Бундан ташқари, камбағал оилалардаги пенсия ёшидаги ва ногиронлиги бўлган 526 нафар инсонга ижтимоий ёрдамни кучайтириш орқали уларни парвариш қилаётган оила аъзоларига даромадли меҳнат билан шуғулланиш имкониятини яратиш мумкинлиги қайд этилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ сенатори билан стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Тошкентнинг тўрт туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

Газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар техник ишлар якунлангач бекор қилинади.

custom img

Мусулмон Юнусовнинг мурожаати ўрганилди

Сергели туманлараро ТИЕК ва Инсон марказининг масъул раҳбар ҳамда ходимларига ишдан бўшатишгача бўлган кескин чоралар кўрилди.

custom img

Глинка кўчасида асфальт ўпирилди

Ҳодиса сабаблари ўрганилиб, унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон муфтийси “Фатво соҳасидаги улкан ютуқлари учун” халқаро мукофоти билан тақдирланди

Тақдирлаш маросими Қоҳирада ўтган халқаро конференция очилишида бўлиб ўтган.

custom img

Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

Газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар техник ишлар якунлангач бекор қилинади.

custom img

Янгиҳаёт туманида 10 кун электр бўлмаслиги ростми?

Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

custom img

Сентябрь-декабрь ойларида 350 минг одам доимий иш билан таъминланади

Ҳокимларга йил якунига қадар 230 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси юклатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"