Ўзбекистон

Тошкентнинг тўрт туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

Газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар техник ишлар якунлангач бекор қилинади.

Тошкентнинг тўрт туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

Таъмирлаш ва техник ишлар олиб борилиши муносабати билан 2026 йил 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати маълум қилди.

 

Сергели туманида «Қубайтепа» МФЙ Садий кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари сабаб соат 10:00 дан 17:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Мазкур чеклов 356 та хонадон ва 12 та улгуржи истеъмолчига таъсир қилади.

 

Бектемир туманида «Ҳ. Байқаро» МФЙ Ю. Чирчиқ кўчасидаги газ тақсимлаш пунктини янгисига алмаштириш ишлари сабаб соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Ушбу даврда 12 та хонадон ҳамда 2-, 3- ва 77-сонли кўп қаватли уйлардаги 116 та хонадон газ таъминотидан узилади.

 

Янгиҳаёт туманида эса «Чортоқ» МФЙ Гулзор 6-тор кўчасидаги аҳоли хонадонларини газ таъминоти тизимини 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказиш ва газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади. Шу сабаб соат 11:00 дан 16:00 гача 38 та хонадон ва 3 та улгуржи истеъмолчига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

 

Шунингдек,  Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларига ҳам табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

 

Газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 гача қуйидаги ҳудудларда узилади:

 

  • «Алишеробод» МФЙдаги Анай булоқ, Алишеробод, Жўшқин, Ниҳол, Янги тонг ва Янги авлод кўчаларидаги 5 та кўп қаватли уй ҳамда 643 та хонадон;
  • «Янги Авайхон» МФЙнинг Қорасув-6 даҳасидаги 42 та кўп қаватли уйдаги 2 769 та хонадон;
  • мазкур ҳудудлардаги 38 та улгуржи истеъмолчи.

 

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

 

Газ таъминоти филиали юзага келадиган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

custom img

Август ойида Президент Халқ қабулхоналарига 76 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Энг кўп мурожаатлар бола нафақаси, алимент ва газ баллонлари масалаларига оид бўлган.

custom img

Сирдарёда икки ИИБ ходими жиноят содир этиб, қамалди

Улардан бирига 5 йил 1 ой, иккинчисига эса 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Биринчи қаватдаги хонадонлардан савдо ва сервис учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин

Бунда хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказиш шарт бўлмайди.

custom img

Қишлоқ туманларида эҳтиёжмандларни ишга олган корхоналар учун ижтимоий солиқ 2 фоиз бўлади

Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича ишлар танқидий таҳлил қилинди.

custom img

Фарғонада икки ҳамшира пичоқланди, улардан бири вафот этди

Гумонланувчи қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Эртага Ўзбекистонда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Ташаббус атмосферага зарарли ташламаларни камайтириш ва экологик барқарор муҳитни шакллантиришга қаратилган.

custom img

Эртадан Тошкентдан Андижонга тезюрар электропоезд қатнови бошланади

Янги электропоезд амалдаги поезд таркиби ўрнига ҳаракатланади.

custom img

Фарғонада икки аёлни Москвага фоҳишалик учун юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришини айтиб, кейинчалик уларнинг даромадининг ярмини олишни режалаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"