Ўзбекистон

Инвесторлар ва йирик кластерларга 40 га яқин стартап лойиҳаси тақдим қилинди

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан “Demo Day” тадбири ўтказилди.

Инвесторлар ва йирик кластерларга 40 га яқин стартап лойиҳаси тақдим қилинди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан стартап лойиҳаларини йирик ишлаб чиқариш кластерларига тақдим этишга қаратилган “Demo Day” тадбири ташкил этилди.

 

 

Унда Ўзбекистонда стартап экотизимини ривожлантириш, янги қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш ҳамда истиқболли инновацион лойиҳаларни йирик бизнес билан боғлаш масалаларига эътибор қаратилди.

 

 

Тадбирда 40 га яқин стартап лойиҳа муаллифлари ўз инновацион ишланмалари ва бизнес ғояларини инвесторлар ҳамда йирик ишлаб чиқариш кластерлари вакилларига тақдим этди. “Demo Day”да жами 60 нафарга яқин иштирокчи, жумладан, инвесторлар, венчур жамғармалари вакиллари, йирик ишлаб чиқариш кластерлари раҳбарлари ва тадбиркорлар қатнашди.

 

 

Тақдимотлар давомида стартапчилар ўз лойиҳаларининг технологик ечимлари, бозор имкониятлари ва ривожланиш истиқболлари ҳақида маълумот берди. Инвесторлар ва кластер вакиллари эса ўзларини қизиқтирган лойиҳалар билан яқиндан танишиб, уларни молиялаштириш, ишлаб чиқаришга жорий этиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилди.

 

 

“Demo Day” стартап лойиҳаларини инвесторлар ва йирик ишлаб чиқариш кластерлари билан тўғридан-тўғри боғлаш, инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш ҳамда янги бизнес лойиҳаларини ривожлантириш учун муҳим майдон бўлди.

custom img

Тошкентда 1,2 километрлик BRT йўлаги фойдаланишга топширилди

Шаҳрисабз кўчасидаги BRT лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида янги автобус бекатлари ва алоҳида ҳаракат йўлаги ташкил этилиб, йўл инфратузилмаси тўлиқ қайта қурилди.

custom img

Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди

Унинг ўрнига Мухсинхўжа Абдураҳмонов агентлик директори этиб тайинланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ сенатори билан стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Тошкентнинг тўрт туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

Газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар техник ишлар якунлангач бекор қилинади.

custom img

Мусулмон Юнусовнинг мурожаати ўрганилди

Сергели туманлараро ТИЕК ва Инсон марказининг масъул раҳбар ҳамда ходимларига ишдан бўшатишгача бўлган кескин чоралар кўрилди.

custom img

Глинка кўчасида асфальт ўпирилди

Ҳодиса сабаблари ўрганилиб, унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон муфтийси “Фатво соҳасидаги улкан ютуқлари учун” халқаро мукофоти билан тақдирланди

Тақдирлаш маросими Қоҳирада ўтган халқаро конференция очилишида бўлиб ўтган.

custom img

Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти вақтинча чекланади

Газ таъминотидаги вақтинчалик чекловлар техник ишлар якунлангач бекор қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"