Ўзбекистон

Тошкентда 1,2 километрлик BRT йўлаги фойдаланишга топширилди

Шаҳрисабз кўчасидаги BRT лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида янги автобус бекатлари ва алоҳида ҳаракат йўлаги ташкил этилиб, йўл инфратузилмаси тўлиқ қайта қурилди.

Тошкентда 1,2 километрлик BRT йўлаги фойдаланишга топширилди

Тошкент шаҳридаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлагининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

 

Мазкур участка Шаҳрисабз, Миробод ва Шота Руставели кўчалари туташган айланма чорраҳадан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмагача бўлган 1,2 километрлик қисмни қамраб олади.

 

Қайд этилишича, лойиҳа доирасида йўлнинг мавжуд қопламаси янгиланибгина қолмай, остки конструкцияси ҳам тўлиқ қайта қурилди. Айрим қисмларда 2 метрдан ортиқ чуқурликкача қазиш ишлари бажарилиб, йўл пойдевори қайта шакллантирилди. Грунт намлиги ва кейинчалик чўкиш хавфини камайтириш учун геотекстил қопламаси ётқизилди.

 

Йўл асоси 35 сантиметр қалинликдаги қум-шағал аралашмаси, М-75 маркали мустаҳкамловчи қатлам, 9 сантиметр қалинликдаги йирик донали асфальт-бетон ва 5 сантиметр қалинликдаги PSHMA-20 қатламидан ташкил этилди.

 

BRT инфратузилмаси доирасида 5 та янги автобус бекати ташкил этилиб, жамоат транспорти учун алоҳида ҳаракат йўлаги яратилди. Йўлак умумий транспорт оқимидан бордюрлар ёрдамида жисмонан ажратилди.

 

Хабарга кўра, қурилиш ишлари давомида транспорт ҳаракати тўлиқ тўхтатилмади. Ишлар босқичма-босқич олиб борилиб, кўчанинг икки йўналишидаги чекка ўнг тасмаларда транспорт ҳаракати сақлаб қолинди.

 

Шаҳрисабз кўчасидаги 1,2 километрлик участка BRT инфратузилмасини ташкил этиш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичи ҳисобланади. Умумий лойиҳа доирасида кўчанинг қарийб 3 километрлик қисмида BRT йўлагини ташкил этиш режалаштирилган.

 

Аввалроқ, Миробод туманидаги Шаҳрисабз кўчасида BRT (Bus Rapid Transit) йўлагини ташкил этиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.