Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва бизнес-форум ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев Сербия Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Сербияга жўнаб кетди.
Ташриф доирасида Белград шаҳрида Ўзбекистон ва Сербия давлат раҳбарларининг олий даражадаги музокаралари ўтказилади.
Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Сербия расмийлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.
Ташриф якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.








