Ўзбекистон

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Саммитда глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

Самарқандда болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон саммити ўтказилади

2026 йил 21–22 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт сари” мавзусида Бутунжаҳон саммити бўлиб ўтади.

 

Тадбирда 100 дан ортиқ мамлакатдан сиёсий етакчилар, вазирлар, халқаро ташкилотлар ва экспертлар, бизнес ҳамжамияти, фуқаролик жамияти, академик доиралар вакиллари, шунингдек, болалар ва ўсмирлар иштирок этиши кутилмоқда.

 

Саммитда можаролар, иқлим ўзгариши, иқтисодий беқарорлик ва ижтимоий тенгсизлик каби глобал муаммоларнинг болалар ҳаётига таъсири муҳокама қилинади.

 

Тадбир кун тартибидан болалар манфаатларини кўзлаган ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш, болаларни ҳимоя қилиш ва уларга комплекс кўмак кўрсатиш, барқарор ва қулай соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш, болалар саратонига қарши кураш, эрта болалик ривожи ҳамда инклюзив таълим бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалалари ўрин олади.

 

Саммит доирасида II халқаро болалар онкологияси конгрессини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

 

Тадбир якунида болалар фаровонлигига инвестиция қилиш бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилиниши кўзда тутилган. Ҳужжат болалар манфаатларини таъминлаш борасидаги аниқ чоралар ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилади.

 

Бутунжаҳон саммити 21–22 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғил чўкиб кетди

Ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

custom img

АҚШнинг Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси расман очилди

Бу Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасида мамлакатнинг биринчи консуллик муассасаси ҳисобланади.

custom img

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган топ-20 олийгоҳ аниқланди

“Битирувчилар сифати индекси” иш берувчиларга олийгоҳ битирувчиларининг тайёргарлик даражасини баҳолашда муҳим кўрсаткич бўлиб хизмат қилади.

custom img

Ҳисоб палатаси раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди

Палата раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Хоразмлик фуқаро 824 млн жаримага тортилгани айтилмоқда

МИБ ҳолат юзасидан Zamon.uz'га расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ содир бўлди, 4 киши жароҳатланди

4 сентябрь куни Тошкент автобусда 1,2 млн, метрода эса 862 мингдан ортиқ йўловчи ташилган.

custom img

Андижондаги “заправка”да Spark портлади

Ҳодиса оқибатида ёнғин чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

custom img

Энди фуқаролар Президент Халқ қабулхонасига юборилган ўз мурожаатини назорат қилади

Мурожаат бўйича жавоб тайёрлангач, фуқарога махсус ҳаволани ўз ичига олган SMS-хабарнома юборилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"