Жаҳон

Сербия Ўзбекистон билан баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди

Александр Вучич Сербия узоқ масофага учувчи баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни бир йил ичида бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

Сербия Ўзбекистон билан баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистон билан мудофаа саноати, жумладан, узоқ масофага учувчи баллистик ракеталар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у 8 сентябрь куни Белградда ўтказилган Ўзбекистон-Сербия бизнес форумида маълум қилди.

 

Вучичнинг сўзларига кўра, Сербия ҳозирда қисқа масофага учувчи ракеталарни ишлаб чиқармоқда. Мамлакат узоқ масофага учувчи баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришни бир йил ичида бошлаши мумкин.

 

Сербия президенти мудофаа саноатида технологиялар трансфери бўйича ишлар олиб борилаётганини қайд этиб, Ўзбекистон билан ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

 

Бизнес форумда Ўзбекистон ва Сербиянинг 200 нафардан зиёд расмийлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари, шунингдек, йирик саноат ва савдо корхоналари раҳбарлари иштирок этди.

 

Мазкур форум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасида ўтказилди. Ташриф давомида икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.

custom img

Жанубий Кореяда 19 нафар Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди

Мамлакатда хорижда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 110 нафар чет эл фуқароси яшириниб юргани аниқланган.

custom img

АҚШ Украина учун “қишки пакет” тайёрламоқчи — Зеленский

Украина президентининг таъкидлашича, АҚШ Россия ва Украина ўртасидаги можарони қиш олдидан ёки қиш давомида юмшатиш чораларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Макрон Европа Иттифоқида 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни таклиф қилди

Унинг фикрича, бу чора Европа Иттифоқидаги барча болаларни онлайн хавфлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

custom img

Олимлар дунё вақтини Ернинг айланишидан ажратишни таклиф қилмоқда

Бунга Ернинг айланиш тезлиги ўзгараётгани сабаб бўлмоқда.

custom img

Бишкек Арена 386 миллион долларга қурилган

Қирғизистон президенти матбуот котиби стадион 60 миллион долларга қурилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

custom img

Серҳат Қилич 51 ёшида вафот этди

У 5 сентябрь куни Истанбулнинг Кагитҳона туманидаги уйида ўлик ҳолда топилган.

custom img

Деҳлида талабалар яшайдиган бино қулаб, 6 киши ҳалок бўлди

Ҳодисага сабаб сифатида бинонинг ертўласида сув тўпланиши ва таъмирлаш ишлари кўрсатилган.

custom img

Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойни АҚШга тегишли деб атади

АҚШ президенти Truth Social’да Ҳурмуз бўғози суратини “Қўшма Штатларнинг янги ҳудуди”, Ойни эса “бизники” деган постларни эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"