Жаҳон

Бишкек Арена 386 миллион долларга қурилган

Қирғизистон президенти матбуот котиби стадион 60 миллион долларга қурилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Бишкек Арена 386 миллион долларга қурилган



Қирғизистон пойтахтида барпо этилган Бишкек Арена стадионининг қурилишига жами 386 миллион АҚШ доллари сарфлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.



У стадион 60 миллион долларга қурилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, мазкур маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган.



Матбуот котибининг сўзларига кўра, дастлаб 30–35 минг томошабинга мўлжалланган, қиймати тахминан 60–70 миллион доллар бўлган стандарт стадион қуриш режалаштирилган. Кейинчалик лойиҳа Президент Садир Жапаров топшириғи билан тўлиқ қайта кўриб чиқилган.



Янги лойиҳада стадионни қирғиз ўтови шаклида қуриш, шунингдек, унинг таркибида савдо майдончалари, ресторанлар ва кафелар, супермаркет, кинотеатрлар, спорт заллари ҳамда ўйин майдончаларини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу инфратузилма мажмуага даромад келтириши ва келгусида давлат бюджетига қўшимча юк туширмаслиги учун мўлжалланган.



Бишкек Арена умумий қурилиш майдони 194 248 квадрат метрни ташкил этади. Стадион 51 252 томошабинга мўлжалланган бўлиб, иншоотнинг диаметри 280 метр, баландлиги 70 метр ва саккиз қаватдан иборат. Мажмуа жойлашган ер майдони қарийб 20 гектарни ташкил этади.



Стадион таркибида 35 916 квадрат метр майдонга эга савдо маркази, 48 та дўкон, супермаркет, 18 та чакана савдо киоски, 23 та ресторан, 11 та кафе, 4 та кинотеатр, болалар майдончаси, спорт зали ва 5 087 квадрат метр майдонга эга террасалар мавжуд.



Аскат Алагозов стадион сиғимининг 51 мингдан ортиқ ўринга етказилишини FIFAнинг халқаро миқёсдаги мусобақаларни ўтказиш талаблари билан изоҳлаган.



Матбуот котиби стадион ўз харажатларини қоплаб, келгусида даромад келтиришига умид билдирган. Ҳозирнинг ўзида пуллик тадбирлар ва концертларни ўтказиш бўйича аризалар қабул қилинаётгани маълум қилинган.



Шунингдек, Бишкек Арена қийматини бошқа давлатлардаги йирик стадионлар билан таққослашга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, АҚШдаги 65 минг ўринли Allegiant стадиони 1,9 миллиард доллар, Англиядаги 62 минг ўринли Tottenham Hotspur стадиони 1,33 миллиард доллар, Сингапур миллий стадиони 1,31 миллиард доллар ва Россиядаги 68 минг ўринли Крестовский стадиони қарийб 1,1 миллиард долларга қурилгани қайд этилган.



Шу билан бирга, стадион қурилишининг қиймати юзасидан текширув ўтказиш учун Ҳисоб палатаси ва бошқа тегишли идоралар вакилларидан иборат комиссия тузилган. Комиссия қурилиш материалларидан фойдаланиш, иш ҳақи тўловлари, маблағларнинг сарфланиши ҳамда эҳтимолий қонунбузарликларни ўрганади.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Кремль Украина бўйича музокаралар дастлаб Россия, АҚШ ва Украина иштирокида ўтишини билдирди.

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.