Жаҳон

Макрон Европа Иттифоқида 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни таклиф қилди

Унинг фикрича, бу чора Европа Иттифоқидаги барча болаларни онлайн хавфлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Макрон Европа Иттифоқида 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни таклиф қилди



Франция президенти Эммануэл Макрон Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляенга Европа Иттифоқида 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чекловчи умумий Европа қонунчилигини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда AFP Франция президентининг Европа Комиссияси раҳбарига юборган мактубига таяниб хабар берди.



Макрон 29 август куни юборган мактубида 15 ёшгача бўлган шахсларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлашни янги умумевропа ҳуқуқий ҳужжати орқали стандартлаштириш зарурлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, бу чора Европа Иттифоқидаги барча болаларни онлайн хавфлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.



Франция президенти, шунингдек, Европа қонунчилигида ижтимоий тармоқларнинг ўзига қарамлик хусусиятларини аниқ белгилаш ва тартибга солиш, шунингдек, фойдаланиш вақтини чеклаш каби умумий хавфсизлик стандартларини жорий этиш имкониятини назарда тутишни сўраган.



Аввалроқ Францияда 15 ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга қаратилган қонун лойиҳаси парламентнинг ҳар икки палатаси томонидан қўллаб-қувватланган эди. Ҳужжат платформалардан фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш механизмларини жорий этишни ҳамда 15 ёшгача бўлган болаларнинг аккаунтларини ёпишни назарда тутган.



Шунингдек, 15–18 ёшдаги ўсмирларнинг интернетдан фойдаланиш вақтини чеклаш учун “рақамли комендантлик соати” жорий этиш таклиф қилинган.



Бироқ Франция Конституциявий кенгаши мазкур тақиқни конституцияга мувофиқлиги нуқтаи назаридан рад этган. Макрон эндиликда масалани Европа Иттифоқи миқёсида умумий қонунчилик орқали ҳал қилишни таклиф қилмоқда.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Кремль Украина бўйича музокаралар дастлаб Россия, АҚШ ва Украина иштирокида ўтишини билдирди.

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.