Жаҳон

Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойни АҚШга тегишли деб атади

АҚШ президенти Truth Social’да Ҳурмуз бўғози суратини “Қўшма Штатларнинг янги ҳудуди”, Ойни эса “бизники” деган постларни эълон қилди.

Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойни АҚШга тегишли деб атади



АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳурмуз бўғози ва Ойнинг АҚШга тегишли эканини таъкидловчи постлар эълон қилди.



Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ҳурмуз бўғози суратини «Қўшма Штатларнинг янги ҳудуди» деган ёзув билан жойлаштирди. Шу тариқа у бўғозни АҚШ ҳудуди сифатида кўрсатган.



Аввалроқ Трамп Ҳурмуз бўғозини ўз шарафига «Трамп бўғози» деб қайта номлаш имкониятини кўриб чиқаётганини билдирган эди. Шунингдек, у Эрон Ҳурмуз бўғози устидан назоратни йўқотгани ва ҳудуд ҳозир АҚШ назоратида эканини айтган.



АҚШ расмийлари бўғознинг катта қисми миналардан тозалангани ва сўнгги ҳафталарда унинг жанубий қисмидан танкерлар ўтиши кўпайганини таъкидлаган. Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғариб-Ободий эса АҚШнинг бу борадаги даъволарини «ташвиқот ёлғони» деб атаган.



Бундан ташқари, Трамп Truth Social’да Ой суратини «Ой бизники» деган ёзув ва Америка байроғи билан эълон қилган. Шу орқали у Ойни ҳам АҚШга тегишли сифатида кўрсатган.



Трампнинг ушбу постларини эълон қилишига сабаб ҳозирча маълум эмас.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Кремль Украина бўйича музокаралар дастлаб Россия, АҚШ ва Украина иштирокида ўтишини билдирди.

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.