Жаҳон

Серҳат Қилич 51 ёшида вафот этди

У 5 сентябрь куни Истанбулнинг Кагитҳона туманидаги уйида ўлик ҳолда топилган.

Серҳат Қилич 51 ёшида вафот этди

Туркиялик таниқли актёр Серҳат Мустафо Қилич 51 ёшида вафот этди. У 5 сентябрь куни Истанбулнинг Кагитҳона туманидаги уйида ўлик ҳолда топилган.

 

Маълумотларга кўра, актёрдан қарийб икки кун давомида хабар олинмаган. Шундан сўнг унинг 8 йилдан бери бирга яшаб келган севгилиси Ўзлем Эсмергул уйига бориб, Қилични меҳмонхонадаги креслода ҳаракатсиз ҳолда топган. Воқеа жойига полиция ва тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилган.

 

Дастлабки текширувда актёр танасида кесилган, яраланган ёки калтакланганлик излари аниқланмаган. Унинг жасади Адвокатлик тиббиёт муассасасига юборилган ва экспертиза ўтказилган. Ўлим юзасидан тергов давом этмоқда.

 

Қиличнинг яқинлари унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолари бўлганини билдирган. Бироқ актёрнинг ўлимига айнан қандай сабаб олиб келгани ҳозирча расман эълон қилинмаган.

 

7 сентябрь куни актёр билан Истанбулдаги Муҳсин Эртуғрул саҳнасида хайрлашув маросими бўлиб ўтди. Тадбирда унинг яқинлари, дўстлари ва санъат оламининг кўплаб вакиллари қатнашди. Маросимда Серҳат Қиличнинг саҳнадаги фаолияти ва ижодий йўли ёдга олинди.

 

Маросимда Шорай Узун, Алина Боз, Умут Эвирген, Сонгюл Ўден, Мелиса Дёнгел, Эртан Сабан, Айча Бингўл, Аҳмет Мумтаз Тайлан, Ҳазар Эргўчлю ва Шевкет Чорух каби санъаткорлар иштирок этган.

 

Серҳат Қиличнинг жасади маросимдан сўнг Анқарага олиб кетилади. 8 сентябрь куни Анқарадаги Аҳмет Ҳамди Ақсеки масжидида жаноза намози ўқилиб, актёр дафн этилиши режалаштирилган.

 

Серҳат Мустафо Қилич 1975 йил 8 июль куни Анқарада туғилган. У «Эзель», «Секcенлер», «Сўз», «Қурулуш Усмон» ва «Тaшкилoт» каби машҳур сериаллардаги роллари билан кенг танилган.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.