Жаҳон

Жанубий Кореяда 19 нафар Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди

Мамлакатда хорижда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 110 нафар чет эл фуқароси яшириниб юргани аниқланган.

Жанубий Кореяда 19 нафар Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди

 

Жанубий Кореяда хорижда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 110 нафар чет эл фуқароси яшириниб юргани аниқланган. Уларнинг 19 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Бу ҳақда Миллий полиция агентлиги маълумотларига таяниб, The Korea Times хабар берди.

 

Миллий полиция агентлиги маълумотларига кўра, 12 август ҳолатида Интерпол орқали қидирув эълон қилинган хорижий фуқаролар орасида Хитой фуқаролари 40 нафар билан энг катта улушни ташкил этган. Кейинги ўринларда Ўзбекистон — 19 нафар, Мўғулистон — 17 нафар ва Ветнам — 13 нафар фуқароси қайд этилган.

 

Қидирувдаги шахслар билан боғлиқ жиноятлар орасида фирибгарлик энг кўп учрайди — 47 та ҳолат. Шунингдек, одам ўғирлаш, ноқонуний қамоқда сақлаш, болалар ва ёшларни ҳимоя қилишга оид қонунларни бузиш ҳамда фоҳишалик билан боғлиқ 29 та ҳолат қайд этилган.

 

Гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар 7 та, ўғирлик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, тан жароҳати етказиш ва ҳужум билан боғлиқ ҳолатлар эса 5 тани ташкил қилган.

 

Жанубий Корея полицияси Интерпол сўрови асосида қидирувдаги шахсларнинг эҳтимолий жойлашуви аниқланган ҳудудлардаги полиция бўлинмаларига уларни ҳибсга олиш бўйича маълумот юбормоқда.

 

Агентлик бу йил халқаро ҳамкорлик доирасидаги ходимлар сонини 22 нафардан 64 нафаргача оширган. Шунингдек, хорижий давлатларга қайтарилган шахслар сони ўтган йилги 13 нафардан 2026 йил августига келиб 24 нафарга етган.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Жанубий Кореяда 19 нафар Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди | Zamon.uz