Жаҳон

Олимлар дунё вақтини Ернинг айланишидан ажратишни таклиф қилмоқда

Бунга Ернинг айланиш тезлиги ўзгараётгани сабаб бўлмоқда.

Олимлар дунё вақтини Ернинг айланишидан ажратишни таклиф қилмоқда



Олимлар Ернинг айланиш тезлигидаги ўзгаришлар сабабли дунё вақтини сайёранинг физик айланишидан мустақил юритиш масаласини кўриб чиқмоқда.



Хабар қилинишича, Халқаро ўлчовлар ва тарозилар бюроси дунё вақт стандарти — UTCни Ернинг айланиши билан боғлиқ ҳисоб-китоблардан ажратиш масаласини муҳокама қилади. Бунга Ернинг сўнгги йилларда нисбатан тезроқ айлана бошлагани сабаб бўлмоқда.



Ҳозирда астрономик вақт билан UTC ўртасидаги фарқ 0,9 сониядан ошмаслиги керак. Шу сабабли зарурат туғилганда UTCга «сакраш сонияси» қўшиб ёки айрим ҳолларда олиб ташлаб борилади. Бироқ олимлар 2035 йилга келиб манфий сакраш сониясини жорий этиш зарурати юзага келиши мумкинлигини таъкидламоқда.



Мутахассисларнинг фикрича, манфий сакраш сонияси телекоммуникация, электр тармоқлари ва сунъий йўлдош навигацияси каби тизимларда техник муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Чунки кўплаб компьютер дастурлари вақт ҳисобидаги сакраш сонияси фақат қўшилади, деган тахмин асосида ишлаб чиқилган.



Шу сабабли дунё вақтини Ернинг айланишидан бутунлай ажратиш ва узоқ муддат давомида вақтни босқичма-босқич тузатиб бориш таклиф қилинмоқда. Айрим олимлар эса бундай ўзгариш ўрнига зарур бўлганида бир сонияни шунчаки ўтказиб юбориш техник жиҳатдан камроқ муаммо туғдиришини билдирмоқда.



Ернинг айланиш тезлигига бир нечта омил таъсир қилади. Узоқ вақт давомида Ой таъсирида юзага келадиган тўлқинлар ва ишқаланиш сабаб сайёранинг айланиши секинлашиб келган. Шу билан бирга, музликларнинг эриши ва Ер мантиясидаги жараёнлар айланиш тезлигига таъсир кўрсатиб, кун давомийлигининг ўзгаришига сабаб бўлмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Олимлар дунё вақтини Ернинг айланишидан ажратишни таклиф қилмоқда | Zamon.uz