
Конгода номаълум касалликдан 14 киши вафот этди
Касаллик аломатлари пайдо бўлгач, ўлим 24 соат ичида қайд этилмоқда.

Нетаняху саратондан тузалганини маълум қилди
У 2023 йилда юрак стимулятори ўрнатган, 2024 йилда чурра билан боғлиқ операция ўтказган, ўтган йили ингичка ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши билан даволанган.

Ўзбекистонда бир йилда 177 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди
Мамлакатда ўлимнинг асосий сабаби юрак-қон томир касалликлари бўлиб қолмоқда.
Тошкентда Ҳиндистондан почта орқали юборилган кучли таъсир қилувчи дорилар тўхтатиб қолинди
Жўнатма ичида таркибида жами 1,8 килограмм “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 6 минг дона капсула борлиги аниқланди.

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда
Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди
Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.
