Жаҳон

Конгода номаълум касалликдан 14 киши вафот этди

Касаллик аломатлари пайдо бўлгач, ўлим 24 соат ичида қайд этилмоқда.

Конгода номаълум касалликдан 14 киши вафот этди

 

Конго Демократик Республикасининг ғарбий қисмида келиб чиқиши номаълум бўлган касаллик 19 кун ичида 14 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда маҳаллий депутат Жак Илунгу Опени маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, Квилу провинциясидаги Моколо-Биала қишлоғида июнь ойининг бошидан буён номаълум касаллик ҳолатлари қайд этилиб, ҳудуд аҳолиси орасида хавотирли вазият юзага келган.

 

Депутатнинг таъкидлашича, қишлоқда касаллик тез тарқалаётгани сабабли аҳоли сони камайиб бормоқда. У марказий ҳукумат ва соғлиқни сақлаш органларини зудлик билан вазиятга аралашишга ва касалликнинг табиатини аниқлашга чақирган.

 

Касаллик белгилари сифатида кучли бош оғриғи, қорин ва тизза оғриғи ҳамда қайт қилиш ҳолатлари қайд этилган. Беморлар касаллик жуда тез ривожланишини, ўлим эса дастлабки аломатлардан сўнг 24 соат ичида юз бераётганини билдиришган.

 

Ҳозирда маҳаллий мутахассислар томонидан намуналар тўпланиб, лаборатория шароитида текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Эрон ва АҚШ музокараларидан сўнг тўртта ишчи гуруҳ тузилди

Тузилган гуруҳлар санкцияларни бекор қилиш, ядровий келишувлар, иқтисодий тикланиш ҳамда келишувлар ижросини мониторинг қилиш йўналишларини қамраб олади.

custom img

Ҳиндистондаги ўқув марказида юз берган ёнғинда камида 14 киши ҳалок бўлди

Ёнғин пайтида бинода 16–17 ёшли ўқувчилар бўлган.

custom img

Жанубий Кореянинг собиқ адлия вазири 25 йилга қамалди

Вазир давлат тўнтаришини уюштиришда муҳим роль ўйнаганликда айбдор деб топилган.

custom img

АҚШ ва Эрон музокараларини кузатиш учун махсус қўмита тузилади

Делегациялар раҳбарлари унга мунтазам равишда ҳисобот беришлари режалаштирилган.

custom img

“Улар буни ҳис қилиши керак” — Зеленский Россияни янги зарбалар билан огоҳлантирди

Украина президенти дронлари 2000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларга зарба бера олишини маълум қилди.

custom img

Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи босқичи якунланди - нимага келишиб олинди?

Томонлар ўртасидаги техник музокаралар ҳафта охиригача давом этади.

custom img

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"