Ўзбекистон

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин



Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.


Ҳужжат билан Божхона кодексига чет эл автотранспорт воситаларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга оид ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, хорижий транспорт воситаларининг мамлакат ҳудудида бўлиш муддати 90 кундан 180 кунгача узайтирилиши мумкин.


Шунингдек, божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати 60 кундан 120 кунгача оширилиши, кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашда ҳисобланадиган фоизларни Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенглаштириш таклиф этилмоқда.


Лойиҳа доирасида тадбиркорлик субъектлари учун бош таъминот суммаларини камайтириш механизмлари ҳам жорий этилади. Бундан ташқари, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари бўйича ариза ҳамда ҳужжатларни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади.


Қонун лойиҳаси ташқи савдо операцияларидаги ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни қисқартириш, тадбиркорларнинг молиявий юкини енгиллаштириш ҳамда божхона хизматлари шаффофлиги ва тезкорлигини оширишга қаратилган.


Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгиланиши мумкин.

Суюлтирилган газ тўлдириш чекланмайди: газ баллонларини қаерларда тўлдириш мумкин?

Суюлтирилган газ тўлдириш чекланмайди: газ баллонларини қаерларда тўлдириш мумкин?

Маиший газ баллонларини автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида тўлдириш хавфсизлик талабларига зид.

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

Қўлга олинган фуқаро қимматбаҳо металлар савдоси учун лицензияга эга бўлмаган.

Британияда иш имкониятлари кенгаяди: муҳандис ва битирувчилар ҳам жалб этилиши мумкин

Британияда иш имкониятлари кенгаяди: муҳандис ва битирувчилар ҳам жалб этилиши мумкин

Сўнгги уч йилда 14 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Буюк Британияга мавсумий ишга юборилган.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Бунга подстанцияда профилактик текширув ишлари ўтказилиши сабаб бўлади.

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

Конгресс делегатлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол бўлган тадбиркорлар, фермерлар, зиёлилар, ёшлар ва хотин-қизлар орасидан сайланмоқда.

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

Газ тақсимотида ҳисоб тизимини четлаб ўтишга қаратилган уринишлар аниқланиб, бир нечта ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.