Ўзбекистон

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди

Гумонланувчилар интернет-наркодўконда олти ойдан буён фаолият юритиб келган.

Талабалар ҳам наркосавдога жалб қилинган: Тошкентда йирик наркогуруҳ қўлга олинди



Тошкент шаҳрида метафедрон, MDMA ва кокаин каби гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали тарқатиб келган наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Тезкор тадбирлар давомида икки килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди.


Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда муқаддам судланган, 1998 йилда туғилган шахс ҳамда унинг икки нафар жиноий шериги Янги Ҳаёт туманида «Монза» русумли автомобилда наркотик моддаларни «закладка» усулида тарқатаётган вақтида қўлга олинган.


Автомобиль ва унинг атрофи кўздан кечирилганда 500 грамм метафедрон аниқланди. Давом эттирилган тезкор тадбирда MDMA ва кокаин, шунингдек, наркотик моддаларни қадоқлашда ишлатиладиган уч минг дона зип-пакет, икки килограмм пластилин ва изоляцион лента олиб қўйилган.


Тадбир Яккасарой туманида давом эттирилиб, «закладчик» вазифасини бажарган олти нафар фуқаро наркотиклар яширилган жойлардан моддаларни олаётган вақтида ушланди. Кейинги тезкор суриштирувларда Миробод туманидаги яширин жойдан яна бир килограмм метафедрон топилди.


Аниқланишича, қўлга олинган шахслар орасида олий таълим муассасалари талабалари ҳам бор. Улар интернет-наркодўконда олти ойдан буён фаолият юритиб келган. Наркотик моддалар эса Ўзбекистонга чет эл фуқароси бўлган халқаро наркокурьер орқали олиб кирилган.


Тезкор тадбирлар натижасида жами икки килограммдан ортиқ метафедрон, MDMA ва кокаин мусодара қилиниб, 100 минг 500 дозадан ортиқ наркотик модданинг аҳоли орасида тарқалишига йўл қўйилмади.


Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиш: қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгиланиши мумкин.

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин

Хорижий транспорт воситаларига енгиллик: Ўзбекистонда қолиш муддати 180 кунга узайтирилиши мумкин

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Суюлтирилган газ тўлдириш чекланмайди: газ баллонларини қаерларда тўлдириш мумкин?

Суюлтирилган газ тўлдириш чекланмайди: газ баллонларини қаерларда тўлдириш мумкин?

Маиший газ баллонларини автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида тўлдириш хавфсизлик талабларига зид.

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

156 млн сўмлик ноқонуний битим: Тошкентда кумуш савдоси тўхтатилди

Қўлга олинган фуқаро қимматбаҳо металлар савдоси учун лицензияга эга бўлмаган.

Британияда иш имкониятлари кенгаяди: муҳандис ва битирувчилар ҳам жалб этилиши мумкин

Британияда иш имкониятлари кенгаяди: муҳандис ва битирувчилар ҳам жалб этилиши мумкин

Сўнгги уч йилда 14 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Буюк Британияга мавсумий ишга юборилган.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Бунга подстанцияда профилактик текширув ишлари ўтказилиши сабаб бўлади.

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

Конгресс делегатлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол бўлган тадбиркорлар, фермерлар, зиёлилар, ёшлар ва хотин-қизлар орасидан сайланмоқда.