Янги ўқув йилидан 326 та санъат мактаблари педагоглари умумтаълим мактаблари билан тенг маош олади
Ўқувчилар ютуқларига қараб педагогларга 20 фоизгача устама тўланади.

1 cентябрдан фильмлар рекламаси учун бюджетнинг 30 фоизигача маблағ берилади
Давлат буюртмаси асосидаги фильмлар даромадининг 50 фоизи продюсер ва ижодий жамоаларга рағбат сифатида берилади.

Ашула ва рақс ансамбллари ходимларининг иш ҳақи 2 баравар оширилади
Рақс усталари учун пенсия стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилади.

Ҳар йили 1 минг нафар ижодкорга ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади
Тошкентда фаолият юритаётган ижодкорларга ойига 2,5 млн сўмгача, вилоятларда эса 1,6 млн сўмгача ижара компенсацияси тўланади.

Халқаро танловлар ғолибларига 300 миллион сўмгача мукофот берилади
Ҳар йили 100 нафар иқтидорли ёш хорижда давлат ҳисобидан ўқитилади.

