Маданият

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудидаги реклама баннерлари олиб ташланди

Мазкур маданий мерос объектида реклама баннерлари ҳеч қандай рухсатсиз, ўзбошимчалик билан ўрнатилгани аниқланган.

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудидаги реклама баннерлари олиб ташланди

Маданий мерос агентлиги барча давлат идоралари ҳамда тадбиркорларни маданий мерос объектларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирди ҳамда “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудидаги реклама баннерлари олиб ташланганини маълум қилди.

 

Агентлик маълумотига кўра, 2026 йил 14 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчасида жойлашган “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида мониторинг ишлари ўтказилиб, унда Маданий мерос агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари иштирок этган.

 

Ўрганишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида олиб борилган. Натижада мазкур маданий мерос объектида реклама баннерлари ҳеч қандай рухсатсиз, ўзбошимчалик билан ўрнатилгани аниқланган.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасида ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструкцияларига) доир асосий талаблар белгиланган. Унга кўра, моддий маданий мерос объектларида ташқи рекламани жойлаштириш тақиқланади. Ҳолат юзасидан ноқонуний баннерлар зудлик билан олиб ташланган ҳамда масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича огоҳлантириш берилган.

 

Агентлик бундай ҳолатлар маданий меросга зарар етказиши мумкинлигини таъкидлаб, барча ташкилот ва тадбиркорларни белгиланган тартибларга қатъий риоя қилишга чақирди.

custom img

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

custom img

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

custom img

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

custom img

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.

custom img

Тошкентда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокама қилиниб, янги раҳбарлар тайинланди

Йиғилишда соҳадаги камчиликлар танқид қилиниб, йил якунига қадар намунали кўрсаткичларга эришиш вазифаси белгиланди.

custom img

Ўзбекистон ва Греция 2026–2028 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик дастурини имзолади

Искандар Македонский ва Роксана тарихига бағишланган қўшма бадиий фильм яратиш ташаббуси илгари сурилди.

custom img

Ганжада Ўзбекистон ва Озарбайжон санъаткорлари иштирокида “Дўстлик” концерти бўлиб ўтди

Тадбир икки қардош халқ маданиятини ўзаро тарғиб этиш ҳамда дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшган маданий воқеа сифатида баҳоланди.

custom img

Беларус Республикасида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда

Минск шаҳридаги “Победа” кинотеатрида “Ўзбек киноси кунлари” тантанали равишда очилди. Ўзбек фильмлари беларус томошабинларига намойиш этилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"