1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

1 октябрдан бошлаб ноқонуний вақтинча савдо иншоотлари фаолияти тўхтатилади ёки бузилади

Ўзбекистонда вақтинча савдо дўконлари ягона стандарт асосида ташкил этилади.

1 октябрдан бошлаб ноқонуний вақтинча савдо иншоотлари фаолияти тўхтатилади ёки бузилади

Ўзбекистон ҳукумати вақтинча савдо иншоотларини ягона меъёрий ва дизайн талабларига мослаштириш бўйича янги тартибни жорий этмоқда. Бу ҳақда 2025 йил 31 июлда қабул қилинган 478-сонли Ҳукумат қарорида белгиланган.

 

Қарорга мувофиқ, мавжуд кичик архитектура шакллари, павильонлар ва кўча савдоси объектларининг ҳолати тўлиқ қайта кўриб чиқилади. Руҳсатсиз қурилган, қонуний асосга эга бўлмаган иншоотлар аниқланиб, белгиланган тартибда олиб ташланади.

 

Тегишли текширувлар икки босқичда амалга оширилади:

 

2025 йил 1 сентябрга қадар – шаҳарлардаги марказий кўчаларда,

 

2025 йил 1 октябрга қадар – қолган ҳудудларда жойлашган объектлар бўйича.

 

 

Шу санадан бошлаб, ер майдонларидан ноқонуний фойдаланаётган тадбиркорларнинг фаолияти тўхтатилади ёки иншоотлар бузилади. Бундай ҳолатларда фаолиятни давом эттириш учун тегишли расмийлаштириш талаб этилади.

 

Яна бир муҳим янгилик – 2026 йил 1 февралга қадар ишлаб чиқилиши режалаштирилган “дизайн-код”дир. Унда вақтинча савдо иншоотларининг ташқи кўриниши, шаҳарлик архитектурасига уйғунлиги, пиёдалар ҳаракати учун қулайлик, санитария ва ёнғин хавфсизлиги талаблари белгилаб берилади.

 

Мазкур дизайн меъёрлари тасдиқлангунига қадар рухсатномага эга бўлган, ижара асосида ишлаётган объектларда ҳеч қандай реконструкция ёки янгилаш ишлари амалга оширилмайди. Акс ҳолда, объектлар бекор қилинади ва янги шартномалар тузилмайди.

 

Шунингдек, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб, тадбиркорлар ўз биноларига туташ ҳудудларда мавсумий савдо, умумий овқатланиш ва бошқа хизмат турларини пуллик асосда амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар. Бироқ бу ҳолат соғлиқни сақлаш, таълим ва мактабгача таълим муассасаларига тегишли ҳудудларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ушбу чора-тадбирлар шаҳарлар архитектурасини яхшилаш, хавфсизликни ошириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика