1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Агар урушни тўхтатмаса, Россияга санкция жорий қилинади”

Трамп Путинга берилган муҳлат тугаётганига ишора қилди.

“Агар урушни тўхтатмаса, Россияга санкция жорий қилинади”

Америка Президенти Доналд Трамп Россия 8 августгача Украина билан ўт очишни тўхтатмаса, мамлакатга нисбатан санкция жорий қилинишини айтди.

 

“Россия анча вақтдан бери санкскияларни муваффақиятли четлаб ўтаётганга ўхшайди. Бироқ энди бундай бўлмайди”, деган у журналистларга берган интервьюсида.

 

Эслатиб ўтамиз, июль ойи ўрталарида Трамп агар 50 кун ичида Украинадаги можарони ҳал қилишда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаса, Қўшма Штатлар Россиядан углеводородларни сотиб олувчи давлатларга иккиламчи божлар жорий этишини маълум қилган эди. Кейинчалик у бу муддатни ўн кунга қисқартириб, 8 августга қадар муддат белгилади.

 

Россия етакчиси Владимир Путин эса Доналд Трампнинг “ҳафсаласи пир бўлганини” изоҳлар экан, “барча кўнгилсизликлар ҳаддан ташқари умидлардан келиб чиқиши”ни таъкидлаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика